Еремиё
1 Бу, Еремиёнинг* сўзлари. Унинг отаси Хилқиё Бенямин ҳудудидаги Онотўтда+ яшаган руҳонийлардан бири эди. 2 Омон+ ўғли шоҳ Йўшиё+ Яҳудода ҳукмронлик қилган даврнинг 13- йилида, Еремиёга Яҳованинг сўзи аён бўлди. 3 Шунингдек, Йўшиё ўғли Ёҳайиқим+ Яҳудода шоҳлик қилган даврдан тортиб, то Йўшиё ўғли Зидқиё+ Яҳудода шоҳлик қилганининг 11- йили тугагунича, бешинчи ойда Қуддус аҳолиси сургунга юборилгунига қадар+, Худонинг сўзи унга аён бўлиб турди.
4 Яҳова менга сўзини аён қилди:
Халқларга сени пайғамбар этиб тайинлаган эдим».
6 Бироқ мен: «Эвоҳ, Олий Ҳукмдор Яҳова!
Мен тузук гапира олмайман+, ахир жуда ёшман-ку!»+ — дедим.
7 Яҳова менга шундай деди:
«“Мен жуда ёшман”,— дема.
Сени кимнинг олдига юборсам, ўшаларнинг олдига борасан.
Сенга нимани буюрсам, ҳаммасини айтасан+.
9 Сўнг Яҳова қўлини узатиб оғзимга тегди+. Яҳова менга шундай деди: «Сўзларимни оғзингга солиб қўйдим+. 10 Бугун Мен сенга халқлар ва салтанатларни таг-томири билан қўпориб ташлаш ва хароб қилиш, йўқ қилиш ва бузиб ташлаш, бунёд этиш ва экиш ваколатини бердим»+.
11 Яҳова менга яна сўзини аён қилиб шундай деди: «Еремиё, нимани кўряпсан?» Мен: «Бодом дарахтининг шохини*»,— дедим.
12 Яҳова менга: «Тўғри кўряпсан. Чунки сўзимни амалга ошириш учун Мен сергак турибман*»,— деб айтди.
13 Яҳова иккинчи марта менга сўзини аён қилиб деди: «Нимани кўряпсан?» Мен Унга: «Қайнаётган қозонни. Қозон шимолдан жанубга қараб қиялатиб қўйилган»,— дедим. 14 Кейин Яҳова менга шундай деди:
«Бутун юрт аҳолиси устига
Шимолдан фалокат келади+.
15 Чунки Яҳова шундай демоқда: “Мен шимолдаги шоҳликларнинг қабилаларини чақиряпман+
Ва улар келишади. Улар ўз тахтларини
Қуддус дарвозаларининг ёнига+,
Унинг деворлари бўйлаб
Ҳамда Яҳудонинг ҳамма шаҳарларига қарши ўрнатишади+.
16 Барча ёвузликлари учун уларга қарши ҳукмларимни эълон қиламан.
Чунки улар Мени ташлаб+,
Бегона худоларга атаб қурбонликлар тутатишарди*+,
Ўз қўллари билан ясаган нарсаларига сажда қилишди”+.
17 Аммо сен белингни боғла,
Ўрнингдан туриб, сенга амр қилганларимнинг барини уларга айтиб бер.
Улардан қўрқма+,
Йўқса уларнинг олдида сени даҳшатга соламан.
18 Бутун юрт — Яҳудо подшоҳлари ва унинг бекларига,
Унинг руҳонийлари ва юрт аҳлига қарши тура олишинг учун+,
Бугун Мен сени мустаҳкам шаҳар,
Темир устун ва мис девор сингари қилдим+.
19 Улар сенга қарши жанг қилишади,
Аммо улар устингдан ғалаба қозона олишмайди.
Чунки: “Сени халос этиш учун Мен сен биланман”+,— демоқда Яҳова».