Қонунлар
8 Узоқ умр кўриб кўпайишингиз ва Яҳова ота-боболарингизга бераман деб қасам ичган юртни эгаллашингиз учун+, бугун мен сизларга берган барча амрларга астойдил амал қилинглар. 2 Тангрингиз Яҳова сизларни камтарин бўлишга ўргатиш, сизларни синаб+ қалбингизда нима борлигини билиш+ ҳамда Унинг амрларига амал қилиш-қилмасликларингизни аниқлаш учун, сизларни 40 йил саҳро бўйлаб олиб юрганини унутманглар+. 3 Одам фақат нон билан эмас, балки Яҳованинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшашини билишингиз учун+, У оч қолишингизга йўл қўйди+ ва ўзларингиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам билмаган манна+ билан озиқлантириб камтарликка ўргатди. 4 Шу 40 йил давомида эгнингиздаги кийимингиз ҳам йиртилмади, оёқларингиз ҳам шишмади+. 5 Ота ўғлини тўғри йўлга солганидай, Худойингиз Яҳова ҳам сизларни тўғри йўлга солганини яхши биласизлар+.
6 Аллоҳингиз Яҳованинг амрларини бажаринглар: Унинг йўлларидан юриб, Ундан қўрқинглар. 7 Чунки Тангрингиз Яҳова сизларни яхши бир юртга+ — сойлари бор ерга, водий ва тоғли ҳудудларида булоқларию чашмалари* бор, 8 буғдой, арпа, узумлар, анжир ва анорлар ўсадиган+, зайтун мойи ҳамда асал мўл бўлган ерга+, 9 озиқ-овқат танқис бўлмайдиган, сизлар ҳеч нарсада муҳтожлик сезмайдиган, тошларида темир, тоғларида эса мис конлари бор юртга олиб бормоқда.
10 Ўша юртда еб тўйганингиздан кейин, сизларга бу яхши юртни берган Худойингиз Яҳовани улуғланглар+. 11 Эҳтиёт бўлинглар, Тангрингиз Яҳовани унутиб, мен бугун сизларга буюрган Унинг амрлари, қоидалари ва низомларини бажармай қўйманглар. 12 Еб тўйганингизда ва шинам уйлар қуриб, уларда яшаганингизда+, 13 қорамолингиз билан қўй-эчкиларингиз, кумушу олтинингиз ва бошқа нарсаларингиз кўпайганда, 14 қалбингиз мағрурликка тўлиб+, сизларни Мисрдан, сизлар қулликда бўлган юртдан* олиб чиққан Аллоҳингиз Яҳовани унутиб қўйманглар+. 15 У сизларни заҳарли илонлар ва чаёнлар макони бўлган, сувсиз қақраб ётган ер, улкан ҳамда ваҳимали саҳро бўйлаб олиб ўтди+. У қоядан* сув чиқарди+, 16 келажакда сизларга яхши бўлиши+ ва камтарликка ўргатиш учун+ сизларни синаб, ота-боболарингиз билмаган манна+ билан саҳрода сизларни озиқлантирди. 17 Борди-ю, қалбингизда: “Бу бойликларни ўз қудратим ва қўлимнинг кучи билан топдим”+,— деб айтсангизлар, 18 аслида бойлик орттириш учун сизларга куч ато этаётган Худойингиз Яҳова эканини ёдда тутинглар+. У ота-боболарингизга сўз бериб, қилган аҳдини адо этиш учун бугунгача шундай қилиб келмоқда+.
19 Агар Тангрингиз Яҳовани унутиб, бошқа худоларга эргашиб кетсангизлар ва уларга хизмат қилиб, сажда қилсангизлар, бугун сизларни огоҳлантириб айтяпманки, аниқ нобуд бўласизлар+. 20 Аллоҳингиз Яҳовага қулоқ солмаганингиз учун Яҳова олдингизда бошқа халқларни қандай қириб ташлаган бўлса, сизларни ҳам шундай йўқ қилади+.