Ҳикматлар
2 Тўғри йўлдан юрган Яҳовадан қўрқади,
Эгри йўлдан юрган эса Ундан жирканади.
3 Аҳмоқнинг такаббур тили таёқдай тегади,
Донони эса тили ҳимоялайди.
4 Қорамоли йўқ уйнинг охури тоза туради,
Аммо буқанинг кучи билан мўл ҳосил олинади.
5 Ишончли гувоҳ ёлғон сўзламайди,
Сохта гувоҳнинг нафасидан эса ёлғон уфуриб туради+.
6 Мазахчи донолик излайди-ю, аммо топа олмайди,
Фаҳм-фаросатли эса билимни тезда ўзлаштиради+.
7 Аҳмоқдан узоқроқ юр,
Зеро, унинг оғзидан доно сўз чиқмайди+.
9 Хато қилиб, буни ҳазилга йўядиганлар аҳмоқдир+,
Тўғрилар эса ярашишга тайёр бўлади.
10 Юрак ўз дардини ўзи билади,
Севинчини ҳам фақат ўзи ҳис қилади.
11 Ёвузларнинг уйи йўқ қилинади+,
Тўғриларнинг чодири эса обод бўлади.
13 Ҳатто кулганда ҳам юрак оғрийди,
Баъзан шодлик ҳам қайғу билан тугайди.
16 Доно эҳтиёткор бўлиб, ёвузликдан юз ўгиради,
Нодон эса бепарво* ва манмандир.
18 Содда аҳмоқликни мерос қилиб олади,
Заковатли инсонга эса билим тожи кийдирилади+.
19 Ёмон одамлар яхши одамга таъзим қилади,
Ёвузлар одилнинг дарвозаси олдида бош эгади.
21 Яқинидан жирканган гуноҳ қилади,
Бечорага раҳм-шафқатли бўлган эса бахтлидир+.
22 Ёвузликни ният қилганлар йўлдан адашади.
Яхшиликни ният қилганлар эса меҳр-садоқату вафога эришади+.
23 Ҳар қандай меҳнатнинг фойдаси бор,
Қуруқ гап эса йўқчиликка олиб келади+.
24 Дононинг тожи — унинг бойлиги,
Аҳмоқнинг ишлари эса аҳмоқликка етаклайди+.
25 Ишончли гувоҳ жонларни сақлаб қолади.
Алдоқчининг нафасидан эса ёлғон уфуриб туради.
27 Яҳовадан қўрқиш ҳаёт булоғидир,
У инсонни ўлим тузоқларидан асрайди.
28 Халқнинг кўплиги — шоҳнинг улуғворлиги+,
Халқнинг камлиги эса шоҳнинг ҳалокатидир.
31 Бечорани алдаган Яратувчини ҳақорат қилади+,
Камбағалга раҳм-шафқат қилган эса Парвардигорни улуғлайди+.
32 Ёвузни ўз ёвузлиги йиқитади,
Одилнинг бенуқсонлиги эса унга паноҳ бўлади+.
33 Донолик фаросатли одамнинг қалбидан жой эгаллайди+,
Нодонлар орасида эса ўзини кўз-кўз қилади.
34 Одиллик халқни юксалтиради+,
Гуноҳ эса уни иснодга қолдиради.