Ишаё
2 Унинг устида Яҳованинг руҳи+,
Донолик+ ва идрок руҳи,
Насиҳат ва қудрат руҳи+,
Билим ва Яҳовадан қўрқиш руҳи бўлади.
3 У Яҳовадан қўрқишдан мамнуният топади+.
У кўзлари билан кўрганига асосланиб ҳукм қилмайди,
Қулоғи билан эшитгани бўйича танбеҳ бермайди+.
4 Бечораларни у ҳаққоният ила ҳукм қилади,
Ердаги камтаринлар* манфаатини кўзлаб адолат ила танбеҳ беради.
5 У белига одиллик камарини тақади,
Садоқат белидаги белбоғ бўлади+.
6 Бўри қўзи билан тинч-тотув яшайди+,
Улоқ қоплон билан ётади.
Бузоқ, шер ва бўрдоқи мол бирга юради*+.
Уларни ёш бола етаклайди.
7 Сигир айиқ билан ўтлайди,
Уларнинг болалари бирга ётади.
Шер буқа каби сомон ейди+.
8 Гўдак илон уяси устида ўйнайди,
Кўкракдан айрилган бола қўлини қора илон уясига суқади.
9 Улар муқаддас тоғимнинг ҳеч бир ерида зарар етказмайди+,
Ҳеч қандай зиён ҳам келтирмайди+.
Сувлар денгизни тўлдиргани каби,
Ер юзи ҳам Яҳова ҳақидаги билимга тўлади+.
10 Ўша куни Эссайнинг томири+ халқлар учун белги каби бўлади+.
Халқлар ундан йўл-йўриқ сўраб келади+,
Унинг маскани ҳашаматли бўлади.
11 Яҳова ўша куни Оссурия+, Миср+, Патрўс+, Куш*+, Элам+, Шинар*, Хомат ва денгиз оролларидан халқининг омон қолганларини йиғиш учун қайтадан, иккинчи бор қўлини узатади+. 12 У халқлар учун белги ўрнатиб, Исроилнинг тарқалиб кетганларини тўплайди+. Яҳудонинг сочилиб кетганларини ернинг тўрт бурчагидан йиғиб олади+.
13 Эфрайимнинг ҳасадгўйлигига чек қўйилади+,
Яҳудога душманлик қилганлар барҳам топади.
Эфрайим Яҳудога ҳасад қилмайди,
Яҳудо ҳам Эфрайимга хусумат қилмайди+.
14 Улар ғарбга, филистимликлар қияликларига ҳужум қилади,
Биргалашиб Шарқ халқларини талон-торож қилади.
Ловуллаган нафасини унинг еттита ирмоғига уриб*,
Халқ сандалларини ечмай ўтадиган қилади.