Юҳанно олган ваҳий
21 Мен янги осмонни ва янги ерни+ кўрдим. Чунки аввалги осмон ва ер ғойиб бўлган+, денгиз+ ҳам йўқ эди. 2 Шунингдек, муқаддас шаҳар бўлмиш Янги Қуддусни кўрдим. У куёви учун безатилган бир келин каби ҳозирланган бўлиб+, осмондан — Худонинг ҳузуридан тушиб келаётган эди+. 3 Шу пайт тахтдан кучли овоз шундай деганини эшитдим: «Мана, Аллоҳнинг чодири инсонлар орасида. Худонинг Ўзи улар билан бирга яшайди ва улар Унинг халқи бўлишади. Аллоҳнинг Ўзи улар билан бўлади+. 4 Ўшанда Худо уларнинг кўзидаги ҳар қандай ёшни артиб олади+. Ўлим+, мотам, фарёд ва оғриқ бошқа бўлмайди+. Зеро аввалгилар ўтиб кетди».
5 Тахтда ўтирган Зот+ шундай деди: «Мана, Мен ҳамма нарсани янги қилиб яратяпман»+. Шунингдек: «Ёзиб қўй, чунки бу сўзлар ишончли ва ҳаққонийдир»,— деб қўшиб қўйди. 6 Кейин У менга қуйидагиларни айтди: «Амалга ошди! Мен Альфа ва Омега*, ибтидо ва интиҳодирман+. Мен ҳар бир чанқаганга ичиш учун ҳаёт булоғидан текин сув бераман+. 7 Ғолиб чиққан ҳар ким буларни мерос қилиб олади. Мен унинг Худоси, у эса Менинг ўғлим бўлади. 8 Аммо қўрқоқлар, имонсизлар+, ўз нопоклигида разиллашганлар, қотиллар+, зинокорлар*+, сеҳр-жоду билан шуғулланувчилар, бутпарастлар ва барча ёлғончиларнинг+ қисмати оловли ва олтингугуртли кўлдадир+. Бу иккинчи ўлимни англатади»+.
9 Бундан сўнг охирги еттита ўлат билан тўлдирилган еттита косаси бўлган еттита фариштадан+ бири келиб, менга шундай деди: «Кел, мен сенга келинни, яъни Қўзининг хотинини кўрсатаман»+. 10 У мени муқаддас руҳ ёрдамида катта, баланд тоққа олиб кетиб, осмондан — Худонинг ҳузуридан тушиб келаётган муқаддас шаҳар Қуддусни+ кўрсатди. 11 Шаҳар Худонинг шон-шуҳратига эга бўлиб+, жилоси қимматбаҳо тош, биллурдай ярқираб турадиган яшма тошига ўхшарди+. 12 Унинг катта, баланд девори, 12 та дарвозаси бор эди. Дарвозаларда 12 та фаришта турарди ва дарвозаларда Исроил ўғилларининг 12 қабиласининг номлари ёзилганди. 13 Шарқ томонда учта, шимол томонда учта, жануб томонда учта ва ғарб томонда учта дарвоза бор эди+. 14 Шаҳар деворининг пойдеворида 12 та тош бор бўлиб, уларда Қўзининг 12 ҳаворийси исмлари+ ёзилганди.
15 Мен билан гаплашган фаришта шаҳарни, унинг дарвозаларини ва деворини ўлчаш учун қўлида олтин бир қамиш таёқни ушлаб турарди+. 16 Шаҳар тўртбурчак шаклда бўлиб, узунлиги билан эни тенг эди. У шаҳарни қамиш таёқ билан ўлчаганда, ҳаммаси бўлиб тахминан 2 220 километр* чиқди. Унинг узунлиги, эни ва баландлиги тенг эди. 17 Фаришта шаҳар деворини ҳам ўлчади. Инсонлар ўлчови ҳамда фаришталар ўлчовига кўра, у тахминан 64 метр* чиқди. 18 Девор яшма тошидан+, шаҳар эса шаффоф шишадек соф олтиндан қурилган эди. 19 Шаҳар деворининг пойдевори турли қимматбаҳо тошлар билан безатилган эди: биринчи пойдевор яшмадан, иккинчиси сапфирдан, учинчиси халцедондан, тўртинчиси зумраддан, 20 бешинчиси сардониксдан, олтинчиси сердоликдан, еттинчиси хризолитдан, саккизинчиси бериллдан, тўққизинчиси топаздан, ўнинчиси забаржаддан*, ўн биринчиси гиацинтдан, ўн иккинчиси аметистдан эди. 21 Шунингдек, 12 дарвоза 12 марвариддан иборат эди. Ҳар бир дарвоза биттадан марвариддан қилинганди. Шаҳарнинг асосий кўчаси эса шаффоф шишадек соф олтиндан эди.
22 Шаҳарда маъбадни кўрмадим, чунки унинг маъбади Қодир Тангри Яҳова*+ ҳамда Қўзидир. 23 Шаҳарни қуёш ёки ой ёритишига эҳтиёж йўқ. Сабаби, Аллоҳнинг шон-шуҳрати уни ёритарди+ ва унинг чироғи Қўзи эди+. 24 Халқлар шаҳарнинг нури ёрдамида юрадилар+ ва ер юзи подшоҳлари унга ўз улуғворлигини келтирадилар. 25 Унинг дарвозалари кундузи асло ёпилмайди, у ерда тун ҳам бўлмайди+. 26 У ерга халқларнинг шуҳратию шон-шарафини олиб келишади+. 27 Лекин булғанган, қабиҳларча йўл тутадиган ва ёлғончи киши у ерга кирмайди+. У ерга фақат Қўзининг ҳаёт китобига исми ёзилганлар киради+.