Еремиё
17 «Яҳудонинг гуноҳи темир қалам билан ёзилган.
Олмос учли асбоб билан уларнинг қалб лавҳасида
Ҳамда қурбонгоҳларининг шохларида ўйиб битилган.
2 Ҳатто ўғиллари уларнинг қурбонгоҳлари ва муқаддас устунлари* ҳақида ўйлайди+.
Бу нарсалар сершох дарахтлар олдида ва баланд тепаликлар устида+,
3 Очиқ майдондаги тоғлар тепасида ўрнатилган.
Захираларингни, ҳамма хазиналарингни ўлжа қилиб бераман+.
Ҳа, бутун ҳудудинг бўйлаб гуноҳ қилиб юрганинг учун тепаликларингни ҳам қўшиб бераман+.
4 Мен сенга берган меросдан ўз хоҳишинг билан воз кечасан+.
Ғазабим доим ловуллаб туради».
5 Яҳова шундай демоқда:
6 Бундай инсон саҳродаги ёлғиз дарахтдай бўлиб қолади.
У яхшилик кўрмайди.
У саҳронинг қақроқ ерларида яшайди,
Ҳеч ким яшай олмайдиган шўр ерда истиқомат қилади.
8 У сувлар бўйида экилган,
Оқар сувлар томон томир ёйган дарахт каби бўлади.
Жазирама унга таъсир қилмайди,
Барглари доим ям-яшил бўлиб туради+.
Қурғоқчилик йилида ҳам қайғурмайди,
Мева беришдан тўхтамайди.
9 Қалб ўта алдамчи* ва бетайиндир*+.
Ким уни англай олар?
10 Мен, Яҳова қалбни кўздан кечириб+,
Чуқур ўй-фикрларни* текшираман.
Ҳар кимга тутган йўлларига қараб,
Ишларининг натижасига яраша қайтараман+.
11 Ноҳақ йўл билан бойлик йиғадиган киши,
Ўзи қўймаган тухумларни йиққан какликка ўхшайди+.
Бундайлар умрининг ярмини яшаб бойлигидан маҳрум бўлади.
Охирида ақлсиз экани ошкор бўлади».
12 Худонинг улуғвор тахти бошданоқ юксалтирилган.
Бу тахт муқаддас масканимиздир+.
13 Эй Яҳова, Исроилнинг умиди!
Сени ташлаб кетганларнинг ҳаммаси шарманда бўлади.
Сендан* қайтганларнинг исми тупроққа ёзилади+,
Чунки улар Яҳовани — оби ҳаёт манбаини ташлаб кетишди+.
14 Менга шифо бер, эй Яҳова, соғайиб кетай.
Мени қутқар, нажот топай+.
Чунки мен Сени мадҳ этаман.
15 Қара, менга нима дейишяпти:
«Қани Яҳованинг сўзи?!+
Айтганлари бажо бўлсин-чи!»
16 Мен эса Сенга эргашадиган чўпон бўлишдан бош тортмадим.
Фалокат куни келишини истаганим йўқ.
Айтган ҳар бир сўзимни Сен яхши биласан.
Уларнинг бари Сенинг олдингда айтилган.
17 Мени даҳшатга солма.
Мусибат кунида паноҳим Сенсан.
18 Мени таъқиб қилувчилар шарманда бўлсин+,
Лекин мени иснодга қолдирма.
Уларни даҳшатга сол,
Аммо мен даҳшатга тушишимга йўл қўйма.
Мусибат кунини уларнинг бошига сол+,
Уларни янчиб, бутунлай йўқ қилиб юбор.
19 Яҳова менга шундай деди: «Бор, Яҳудо шоҳлари кириб-чиқадиган асосий дарвоза* ва Қуддуснинг бошқа барча дарвозалари олдида тур+. 20 Уларга бундай деб айт: “Эй, бу дарвозалардан кирувчи Яҳудо шоҳлари, бутун Яҳудо халқи ва Қуддусда яшовчилар! Яҳованинг сўзини тингланг! 21 Яҳова демоқда: “Эҳтиёт бўлинг! Шаббат куни ҳеч қандай юк ташиманг, бу юкни Қуддус дарвозаларидан олиб кирманг+. 22 Шаббат куни уйингиздан ҳеч қандай юк чиқарманг. Бу куни умуман ишламанг+. Ота-боболарингизга амр этганимдай, Шаббат кунини муқаддас деб билинг+. 23 Чунки улар тинглашни ҳам, қулоқ тутишни ҳам исташмаган эди. Ўжарлик қилиб бўйсунишдан, берган тарбиямни қабул қилишдан бош тортишган эди”+.
24 “Агар сизлар Менга қатъий бўйсунсангиз,— демоқда Яҳова,— Шаббат куни шаҳар дарвозаларидан ҳеч қандай юк олиб кирмасангиз, Шаббат кунини муқаддас билиб ҳеч қандай иш қилмасангиз+, 25 Довуднинг тахтида+ ўтирадиган шоҳлар ва беклар араваю отларга миниб бу шаҳарнинг дарвозаларидан киришади. Яҳудо халқи ва Қуддусда яшовчилар ҳам бу дарвозалардан киришади+. Бу шаҳарда доим одамлар яшайди. 26 Яҳудо шаҳарларидан, Қуддус атрофларидан, Бенямин ерларидан+, водийдан+, тоғли ҳудуддан ва Нагавдан* одамлар келади. Улар Яҳованинг уйига бутунлай куйдириладиган қурбонликлар+ ва бошқа қурбонликлар+, дон назрлари+, хушбўй смола ва шукрона қурбонликларини олиб келишади+.
27 Борди-ю, Шаббат кунини муқаддас деб билмасангиз, Шаббат куни юклар ташиб уларни Қуддус дарвозаларидан олиб кирсангиз, шаҳар дарвозаларига ўт қўяман. Бу олов Қуддуснинг мустаҳкам минораларини куйдириб йўқ қилади+ ва асло ўчмайди”»+.