15 Мулойим жавоб ғазабни қайтаради+,
Қаттиқ сўз эса жаҳлни чиқаради+.
2 Дононинг тили билимни яхшиликка қўллайди+,
Нодоннинг оғзидан эса аҳмоқлик чиқади.
3 Яҳованинг кўзлари ҳар ерга боқади,
У ёмонни ҳам, яхшини ҳам кузатиб туради+.
4 Шифо берувчи тил — ҳаёт дарахти+,
Ёлғончи тил эса қайғу келтиради.
5 Нодон отасининг таълим-тарбиясини назарига илмайди+,
Заковатли эса танбеҳни қабул қилади+.
6 Одилнинг уйи хазинага тўладир,
Ёвузнинг топгани эса бошига бало келтиради+.
7 Дононинг тили билим тарқатади+,
Нодоннинг юраги эса илмни ёқтирмайди+.
8 Ёвузнинг қурбонлиги Яҳовага жирканч+,
Тўғрининг дуоси эса Унга ёқимлидир+.
9 Яҳова ёвузнинг йўлидан нафратланади+,
Одиллик пайида бўлганни эса яхши кўради+.
10 Йўлдан озганга таълим-тарбия ёмон кўринади+,
Танбеҳдан нафратланган ҳалок бўлади+.
11 Мозор ва қаро ер Яҳованинг кўзи олдида очиқдир+.
Наҳот инсон қалби Ундан яширин бўлса?!+
12 Мазахчи унга танбеҳ берган кишини ёқтирмайди+.
У донодан маслаҳат ҳам сўрамайди+.
13 Шод юрак чеҳрани очиқ қилади.
Қайғуга ботган юрак эса руҳни туширади+.
14 Доно қалб эгаси билим қидиради+,
Нодоннинг оғзи эса аҳмоқликни излайди+.
15 Эзилган одамнинг кунлари қайғули+,
Қалби шоднинг эса ҳар куни байрам+.
16 Бой-бадавлат бўлиб хавотирда яшагандан кўра,
Борига қаноат қилиб, Яҳовадан қўрқиб умр кечирган яхшироқдир+.
17 Гўшт еб нафрат билан яшагандан кўра,
Сабзавот еб севги билан кун кечирган афзалроқдир+.
18 Аччиғи тез жанжал қўзғайди+,
Жаҳлини тийган эса уришни тўхтатади+.
19 Ялқовнинг йўли тиканакли тўсиққа ўхшайди+,
Тўғрининг сўқмоғи эса равондир+.
20 Доно ўғил отасини хурсанд қилади+,
Нодон эса онасидан нафратланади+.
21 Фаросатсиз аҳмоқликдан завқ олади+,
Ақл-идрокли эса тўғри йўлдан юради+.
22 Маслаҳат бўлмаган жойда режалар барбод бўлади,
Маслаҳатчи кўп бўлса, улар амалга ошади+.
23 Инсон тўғри жавоби туфайли қувонади+.
Ўз вақтида айтилган сўз қанчалик яхши!+
24 Фаҳм-фаросатли одам ҳаётга элтадиган сўқмоқдан кўтарилади+,
У гўрга туширадиган йўлдан узоқлашади+.
25 Яҳова такаббурлар уйини вайрон қилади+,
Бевага тегишли ернинг чегарасини эса қўриқлайди+.
26 Ёвузнинг фитнаси Яҳовага жирканч+,
Ёқимли сўзлар эса Унинг назарида покдир+.
27 Ҳаром йўл билан фойда топган хонадонига ташвиш келтиради+,
Пора олишдан ҳазар қилган эса яшайди+.
28 Одил ўйлаб жавоб беради+,
Ёвузнинг оғзидан эса ёмон гаплар чиқади.
29 Яҳова ёвузлардан йироқда туради,
Одилларнинг ибодатига эса қулоқ тутади+.
30 Порлоқ кўзлар қалбни қувонтиради,
Яхши хабар суякларни иликка тўлдиради+.
31 Ҳаётбахш танбеҳга қулоқ солган
Донолар билан бир уйда яшайди+.
32 Таълим-тарбияни рад этган ўз жонидан нафратланади+,
Танбеҳга қулоқ солган эса фаҳм-фаросатга эришади+.
33 Яҳовадан қўрқиш доно бўлишга ўргатади+,
Камтаринлик шараф келтиради+.