Ибронийларга
6 Ана шу сабабдан Масиҳ ҳақидаги бошланғич таълимотларни қолдириб+, камолот сари интилайлик+. Қайтадан пойдевор солмайлик, яъни ўлик ишларда тавба қилиш, Аллоҳга ишониш, 2 сувга чўмиш турлари, бировнинг устига қўл қўйиш+, ўлганларнинг тирилиши+ ҳамда абадий ҳукм тўғрисидаги таълимотнинг асосини солиб ўтирмайлик. 3 Худо хоҳласа, камолотга эришамиз.
4 Бир вақтлар ҳақиқатни билиб+, самовий инъомдан баҳра олган, муқаддас руҳга эга бўлган, 5 Тангрининг ажойиб каломини ҳамда бўлажак замонанинг* қудратини тотган бўлишига қарамай, 6 имондан қайтган одамларни+ яна тавба қилдиришнинг иложи йўқ. Чунки улар Худонинг Ўғлини қайтадан устунга михлаб, уни бошқаларнинг олдида масхара қилишмоқда+. 7 Масалан, мўл-кўл ёмғирни шимиб олган ҳамда деҳқон ейиши учун ўсимлик ўстирган ер Худодан барака олади. 8 Лекин тикану янтоқ ўстирган ер яроқсиз бўлиб, лаънатга учрайди. Охир-оқибат у ёндириб юборилади.
9 Гарчи шундай деб айтсак ҳам, азиз биродарлар, сизлар имондан қайтганларга қараганда яхшироқ аҳволда бўлиб, нажотга олиб борадиган нарсаларга эга эканингизга аминмиз. 10 Аллоҳ адолатсиз эмас. Чунки У сизларнинг аввал ҳам, ҳозир ҳам муқаддас кишиларга хизмат қилиб, Унинг исмига кўрсатган севгингизни ҳамда меҳнатингизни+ унутмайди. 11 Аммо умидингиз рўёбга чиқишига охиригача+ қаттиқ ишонишингиз учун+, ҳар бирингиз аввалгидай ғайратли бўлишингизни истаймиз. 12 Шунда ялқов бўлмай+, имон ва сабр-тоқат билан Тангрининг ваъдаларига эришадиганлардан ибрат олган бўласизлар.
13 Худо Иброҳим пайғамбарга ваъда бераётганда, Ўзидан юқори ҳеч ким бўлмагани учун Ўзини ўртага қўйиб қасам ичиб+, 14 шундай деган эди: «Сени баракали қилиб, кўпайтираман»+. 15 Иброҳим пайғамбар сабр-тоқат кўрсатиб, ушбу ваъдага эришди. 16 Одамлар ўзларидан юқори бўлган кимнидир ўртага қўйиб қасам ичганда, уларнинг қасами қонуний кафолат каби ҳар қандай баҳсларга чек қўяди+. 17 Худди шундай Аллоҳ ҳам ваъдасининг ўзгармаслигини меросхўрларга кўрсатиш учун+, ваъдасини қасам билан тасдиқлади. 18 Худо қилган бу иккала нарса* ҳеч қачон ўзгармайди ва Худо асло ёлғон гапирмайди+. Ўша ўзгармас икки нарса орқали биз, Унинг паноҳига қочганлар, олдимизда турган умидни маҳкам ушлаш учун буюк бир жасорат кўрсатамиз. 19 Бу умид+ жонимиз* учун лангардек ишончли ва мустаҳкамдир. У бизни парданинг орқасига олиб киради+. 20 Маликисидққа ўхшаган абадий олий руҳоний бўлган+ Исо+, ўша ерга биз учун йўлбошчи бўлиб кирган.