Аюб
33 Эй Аюб, энди менинг сўзларимга қулоқ солиб,
Айтадиган ҳамма гапларимни тингланг.
2 Илтимос, менга қулоқ тутинг! Мен гапираман.
Тилим гапиришга шайланди.
3 Сўзларим қалбим тўғри эканини эълон этади+,
Лабларим билганларимни соф ниятда айтиб беради.
5 Қўлингиздан келса, менга жавоб қайтаринг.
Далилларингизни келтириб, ўзингизни ҳимоялашга тайёр туринг.
6 Мана, мен ҳам Аллоҳнинг назарида сиз каби одамман.
Мен ҳам лойдан яратилганман+.
7 Шу боис, мендан қўрқишингизга ҳожат йўқ,
Сизга босим ҳам ўтказмоқчи эмасман.
8 Мана, мен сўзларингизни эшитдим,
Ҳа, айтганларингизни тинглаб ўтирдим.
9 Сиз шундай дедингиз: “Мен покман, бегуноҳман+,
Топ-тозаман, менда ҳеч қандай айб йўқ+.
10 Аммо Худо менга қарши чиқишга баҳона топди,
Мени Ўз душманидай кўрди+.
12 Лекин сиз ноҳақ гапиряпсиз, шу боис мен сизга жавоб бераман:
Аллоҳ ўткинчи инсондан улуғроқдир+.
13 Шундай экан, нега Унга қарши шикоят қиляпсиз?+
Сўзларингизга жавоб қайтармагани учунми?+
14 Худо қайта-қайта гапиряпти,
Аммо Унга ҳеч ким қулоқ солмаяпти.
15 Одамлар қаттиқ уйқуга кетиб,
Тўшакларида ухлаб ётганда,
У туш орқали, тунги рўё орқали гапиряпти+.
16 Сўнг Аллоҳ уларнинг қулоқларини очиб+,
Ўз насиҳатларини муҳрлаб қўйяпти.
17 Шу тариқа инсонни ёмон йўлдан қайтариб+,
Уни мағрурликдан ҳимоялаяпти+.
19 Одам тўшагида азоб чекиши,
Суяклари зирқираб оғриши орқали ҳам тузатилади.
20 Натижада бутун вужуди нондан ҳазар қилиб,
Энг тансиқ таомни ҳам рад этади+.
21 Эти қуриб, қақшаб,
Илгари кўринмаган суяклари чиқиб қолади.
22 Унинг жони гўр ёқасига,
Ҳаёти ўлим келтирувчилар олдига келиб қолади.
23 Агар одамга нима тўғри эканини айтадиган,
Минглар ичидан битта ҳимоячи,
Бир хабарчи* топилса,
24 Шунда Худо бу инсонга илтифот кўрсатиб:
“Уни гўрга тушишдан сақлаб қол!+
Мен тўлов топдим!+
25 Унинг танаси болалигидан ҳам ёшроқ* бўлсин+,
Ёшлик чоғидаги қуввати яна ўзига қайтсин”+,— деб айтади.
26 У Аллоҳга ёлворганида+, ибодати ижобат бўлади,
Унинг юзини кўриб, қувончдан ҳайқиради.
Худо ўткинчи инсон учун Ўз адолатини қайта ўрнатади.
27 Шунда у бошқаларга бундай дея жар солади:
“Мен гуноҳ қилиб+, адолатни бузган эдим,
Лекин бунга лойиқ жазони олмадим*.
28 У тўлов тўлаб, жонимни гўрга тушишдан сақлаб қолди+,
Энди мен ёруғликни кўраман”.
29 Ҳа, буларнинг барини қилган Худодир.
У буни инсон учун икки, ҳатто уч марта қилди.
30 Ҳаёт унга ўз нурини сочиши учун,
Уни гўрдан қайтариб олди+.
31 Эй Аюб, диққат билан мени эшитинг!
Жим туринг, мен гапимни давом эттирайин.
32 Айтадиган гапингиз бўлса, жавоб беринг.
Гапиринг, мен одиллигингизни исботламоқчиман.
33 Борди-ю, гапингиз бўлмаса, унда мени тингланг.
Сукут сақланг, мен сизга доноликни ўргатаман».