Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси. Қўшиқ.
68 Қани, Аллоҳ қўзғалсин, душманлари тумтарақай бўлсин!
Ундан нафратланганлар олдидан қочиб кетсин!+
2 Шамол тутунни тарқатганидай, Сен ҳам уларни тўзғитиб юбор.
Мум оловда эригани каби,
Ёвузлар ҳам Тангри олдида ҳалок бўлсин+.
4 Худони тараннум этинг, Унинг исмига атаб мадҳлар куйланг+.
Саҳролар бўйлаб ўтиб* бораётган Зотни тараннум этинг.
Унинг исми Яҳдир*+! Унинг олдида хурсандчилик қилинг!
6 Ёлғиз инсонларни Тангри уй-жойли қилади+,
Маҳбусларни озодликка чиқариб, уларга фаровонлик ато этади+.
Ўжар кимсалар эса қақраган ерда яшайди+.
7 Эй Худо, Сен халқингни бошлаб борганингда+,
Саҳро кезиб юрганингда, (Села)
8 Ер қимирлади+.
Аллоҳнинг олдида осмон ёмғир бўлиб қуйилди,
Аллоҳ олдида, Исроилнинг Тангриси олдида Синай тоғи силкиниб кетди+.
9 Эй Худо, Сен ёмғирлар ёғдирдинг,
Ҳолдан тойган халқингга тетиклик бахш этдинг.
10 Улар Сенинг қароргоҳингда, чодирларда яшади+.
Эй Тангри, Ўз ҳимматинг ила бечораҳолга чодир тайёрладинг.
11 Яҳова амр этмоқда,
Хушхабарни эълон қилаётган аёллар улкан қўшиндир+.
12 Ҳатто қўшинлар шоҳлари қочди+, улар қочиб кетди!
Уйда қолган аёл эса ўлжадан улуш олди+.
13 Гарчи сизлар гулханлар* орасида ётсангиз ҳам,
Сизларда қанотлари кумуш билан,
Патлари тоза олтин билан қопланган каптар қанотлари бўлади.
14 Қодир Тангри юрт шоҳларини тўзғитиб юборганида+,
Залмонда қор ёғади.
15 Башан+ тоғи — Худонинг тоғидир,
Башан тоғи — чўққили тоғдир.
16 Эй, чўққили тоғлар,
Худо Ўзига маскан қилиб танлаган тоққа нега ҳасад ила қараяпсиз?+
Ахир Яҳова у ерда абадий яшайди-ку!+
17 Аллоҳнинг жанг аравалари ўн мингларча, минг-мингларчадир+.
Тангри Яҳова Синай тоғидан муқаддас масканига келди+.
Асирларни олиб кетдинг.
Одамларни ҳадя қилиб олдинг+, ҳатто ўжар инсонларни ҳам+
Уларнинг орасида яшаш учун олдинг, эй, Тангри Яҳова*.
19 Ҳар куни оғирлигимизни кўтараётган Яҳовага+,
Нажоткоримиз Аллоҳга олқишлар бўлсин. (Села)
21 Шубҳасиз, Аллоҳ Ўз душманларининг бошини,
Гуноҳли йўлдан юрганларнинг бошини янчиб ташлайди+.
22 Яҳова шундай деди: «Мен уларни Башандан+ қайтариб келаман,
Денгиз тубидан қайтариб олиб чиқаман.
23 Оёқларингни душманлар қонида ювасан+,
Итларинг уларнинг қонини ялайди».
24 Улар Сенинг тантанавор юришингни кўрди, эй Худо.
Шоҳимнинг, Аллоҳимнинг муқаддас жойда тантанали юришини кўрди+.
25 Олдинда қўшиқчилар, орқада созандалар торли асбобларни чалиб келарди+,
Ўртада эса қизлар чилдирма чалиб келарди+.
26 Эй, ҳаёти Исроилнинг Сарчашмасидан бошланган сизлар,
Йиғинларда Аллоҳ Яҳовага мақтовлар айтинг!+
27 Бенямин+ кенжа бўлса ҳам, уларни бўйсундиради.
Яҳудо беклари ҳам ўзининг сершовқин халқи билан уларни тобе қилади.
Забулун ва Нафтали беклари уларни бўйсундиради.
28 Аллоҳинг амрига кўра, сенга куч-қудрат берилади.
Эй Худо, илгари биз учун қилганингдай, Ўз кучингни кўрсат+.
30 Қамишлар орасидаги ёввойи ҳайвонларга,
Буқалар тўдаси+ ва уларнинг бузоқларига танбеҳ бер,
Токи халқлар Сенга кумуш келтириб таъзим қилсин.
Бироқ жанг қилишдан лаззатланадиганларни Сен тўзғитиб юборасан.
32 Эй, ер юзи шоҳликлари, Аллоҳни тараннум этинг+,
Яҳовага мадҳлар куйланг. (Села)
33 Азалий осмону фалакка миниб келаётган Зотни+ тараннум этинг.
Эшитинг, У овози борича, қудратли овози билан хитоб қиляпти.
34 Худонинг қудратли эканини тан олинг+.
У улуғворлик ила Исроил устидан бошқаради,
Унинг қудрати самолардадир.
35 Муқаддас масканидан чиққан Аллоҳ маҳобатлидир+.
У Исроилнинг Тангрисидир,
Ўз халқига куч-қудрат ато этади+.
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!