Ишаё
55 Эй, барча чанқаган кишилар+, келинг, сув ичинг!+
Эй, пули йўқ кишилар, келинг, овқат олиб енг!
Ҳа, келинг, шароб ва сутни+ бепул, текинга олинг+.
2 Нега нон деб ҳисобланмаган нарса учун пул тўлаяпсиз?
Нега топган даромадингизни қорнингизни тўйдирмайдиган нарсага сарфлаяпсиз?
3 Менга қулоқ солиб, ёнимга келинг+.
Тингланг! Шунда тинч-омон яшайсиз,
Сизлар билан бажонидил абадий аҳд қиламан+.
5 Сен ўзинг танимаган халқни чақирасан.
Сени билмаган халқ орасидан чиққанлар
Исроилнинг Муқаддас Худоси — Тангринг Яҳова ҳаққи+ ёнингга югуриб келади,
Зеро, У сени улуғлайди+.
6 Уни топишга фурсат борида Яҳовани изланг+.
У яқин экан, Унга мурожаат этинг+.
Ёмон киши ўз фикридан қайтсин.
Унга раҳм-шафқат кўрсатадиган Яҳовага юз бурсин+.
Аллоҳимизга қайтсин, зеро уни сидқидилдан кечиради+.
8 Яҳова шундай демоқда: «Менинг фикрларим сизнинг фикрларингиз эмас+,
Менинг йўлларим сизнинг йўлларингиз эмас.
9 Осмон ердан қанчалик юқори бўлса,
Менинг йўлларим ҳам сизнинг йўлларингиздан,
Фикрларим сизнинг фикрларингиздан шунчалик юксакдир+.
10 Осмондан ёққан ёмғир билан қор
Ерни суғориб, уни унумли ва ҳосилдор қилмагунча,
Уруғ экувчига дон, ейдиганга нон бермагунча осмонга қайтмайди.
11 Оғзимдан чиққан сўз ҳам
Натижасиз Менга қайтмайди+.
Хоҳлаган нарсамни албатта амалга оширади+,
Қайси мақсадда юборган бўлсам, тўлиқ бажо келтиради+.
Тоғлару тепаликлар олдингизда шод бўлиб қувончдан ҳайқиради+,
Даладаги жамики дарахтлар қарсак чалади+.
13 Тиканаклар ўрнига қора арча+,
Қичитқи ўтлар ўрнига мирта дарахти ўсади.
Бу асло ўчмайдиган мангу белги бўлиб,
Яҳовага шон-шараф келтиради»+.