Ишаё
64 Осмонни ёриб, пастга тушсанг эди,
Тоғлар олдингда ларзага келарди.
2 Олов шох-шаббани ёндиргани,
Аланга сувни қайнатгани сингари,
Исминг душманларингга ошкор бўларди,
Халқлар олдингда дир-дир титрарди.
3 Сен хаёлимизга келмаган маҳобатли ишлар қилган эдинг+.
Пастга тушганингда, олдингда тоғлар ларзага келган эди+.
4 Уни интизор бўлиб кутганлар манфаатини кўзлаб иш қиладиган+,
Унга ўхшаш Аллоҳ йўқдир.
Азалдан ҳеч ким бундай Худо тўғрисида эшитмаган ҳам, билмаган ҳам.
5 Сен қувонч билан тўғри йўл тутганларни қарши олдинг+,
Сени унутмай, йўлларингдан юрганларга ёр бўлдинг.
Аммо биз гуноҳ қилаверганимиздан ғазабландинг+,
Чунки биз узоқ вақт гуноҳ қилдик.
Энди омон қолишимизга умид борми?
Барг сингари сўлиб қоламиз,
Гуноҳларимиз бизни шамолдай учириб кетади.
7 Исмингни чақирадиган ҳеч ким йўқ,
Сенга маҳкам ёпишишга жон куйдирадиган кимса йўқ.
Сен юзингни биздан яширдинг+,
Гуноҳимиз кучи билан бизни йўқ қилиб юбормоқчисан.
8 Аммо Сен, эй Яҳова, бизнинг Отамизсан+.
Биз гил, Сен эса Кулолимизсан+.
Барчамиз қўлларинг ижодимиз.
9 Эй Яҳова, ҳаддан ортиқ ғазабланма+,
Гуноҳларимизни абадий эсда сақлаб юрма.
Ўтинамиз, халқинг эканимизни унутма.
10 Муқаддас шаҳарларинг чўлга,
Сион саҳрога,
Қуддус харобазорга айланди+.
11 Ота-боболаримиз Сенга ҳамду сано айтган
Муқаддас ва улуғвор маъбадимиз
Ёндириб юборилди+.
Биз эъзозлаган барча нарса вайронага айланди.
12 Эй Яҳова, буларни кўра туриб, бизга ёрдам қўлини чўзмайсанми?
Сукут сақлаб, қаттиқ азоб чекишимизга йўл қўясанми?+