Коринфликларга йўлланган иккинчи мактуб
7 Азизларим, бизларга шундай ваъдалар берилган экан+, келинглар, тана ва руҳиятимизни булғайдиган ҳар қандай нарсадан ўзимизни поклаб+, Худодан қўрқиб, муқаддаслигимизни камолотга етказайлик.
2 Қалбингиздан биз учун ўрин беринглар+. Ахир биз ҳеч кимга зиён етказмадик, ҳеч кимни йўлдан урмадик, ҳеч кимдан манфаат кўзламадик+. 3 Буни сизларни айблаш учун гапираётганим йўқ. Илгари айтганимдек, ўлсак ҳам, яшасак ҳам, сизлар бизнинг қалбимиздасиз. 4 Сизлар билан ҳамма нарсани бемалол гаплаша оламан. Мен сизлар билан кўп мақтанаман. Барча қайғу-аламларимизга қарамай, тасаллига бойман, қувончим ичимга сиғмаяпти+.
5 Ҳатто Македонияга келганимизда+ ҳам тинчлик топмадик. Аксинча, аввалгидек ҳар томондан сиқувга олиндик, яъни ташқаридан кучли қаршиликка, ичкаридан қўрқувга дуч келдик. 6 Шунга қарамай, руҳи тушкунларга тасалли берувчи Аллоҳ+ бизга ҳам Титуснинг ташрифи орқали тасалли берди. 7 Биз Титуснинг ташрифи билангина эмас, балки унинг сизлардан тасалли олгани ҳақида эшитиб таскин топдик. У мени кўришни жуда истаётганингиз, қайғураётганингиз ва мен учун кўрсатаётган ғайратингиз тўғрисида хабар келтириб, менга катта қувонч бағишлади.
8 Мактубим билан сизларни хафа қилган бўлсам ҳам+, бундан пушаймон эмасман. Гарчи аввалига пушаймон еган бўлсам-да (чунки мактубимдан қисқа муддат хафа бўлганингизни тушундим), 9 ҳозир хурсандман. Хафа бўлганингиздан эмас, аксинча, бу сизларни тавбага етаклаганидан хурсандман. Зеро сизлар Тангрига маъқул тарзда хафа бўлдингизлар, шунинг учун биздан ҳеч қандай зарар кўрмадингизлар. 10 Тангрига маъқул тарзда хафа бўлиш нажот келтирувчи тавбага туртки беради, бундан эса пушаймон бўлиш керак эмас+. Аммо дунёга хос хафа бўлиш ўлим келтиради. 11 Тангрига маъқул келадиган хафагарчилик сизларда тиришқоқликни, оқланишни, ёмонликдан нафратланишни, Худодан қўрқишни, тавба қилиш истагини, ғайратни ва хатони тузатишни ҳосил қилганига бир қаранглар!+ Ушбу масалада ҳар томонлама пок эканингизни кўрсатдингизлар. 12 Мен ушбу мактубни ёмон иш қилиб қўйган кишига ҳам+, ундан зиён кўрган кишига ҳам ёзганим йўқ. Аксинча, сизларнинг биз учун кўрсатаётган тиришқоқлигингиз ораларингизда ҳамда Аллоҳнинг назарида ошкор бўлсин, деб ёздим. 13 Ана шу сабабдан биз ҳам таскин топдик.
Тасалли олганимиздан ташқари, Титуснинг хурсанд бўлганидан ҳам ниҳоятда қувондик, чунки барчангиз унга далда бердингиз. 14 Мен сизлар билан унинг олдида мақтанган бўлсам-да, уятга қолганим йўқ. Сизларга айтган барча нарсаларимиз рост бўлганидек, Титуснинг олдида сизлар билан мақтанганимиз ҳам тўғри бўлиб чиқди. 15 У барчангизнинг итоаткорлигингиз ҳамда уни эҳтиром билан қабул қилганингизни эслаганида+, сизларга бўлган меҳри тобора ортиб боряпти. 16 Ҳар жиҳатдан сизларга ишониш мумкинлигидан хурсандман*.