Ишаё
6 Шоҳ Уззиё вафот этган йили+ мен ваҳийда юксак ва улуғвор тахтда ўтирган Яҳовани кўрдим+. Кийимининг этаги маъбадни тўлдирган эди. 2 Унинг ҳузурида серафлар* турарди. Ҳар биттасида олтитадан қаноти бор бўлиб, иккитаси билан юзини, иккитаси билан оёқларини беркитарди, иккитаси билан эса парвоз этарди.
3 Бири бошқасига шундай дея хитоб қиларди:
«Муқаддас, муқаддас, муқаддасдир Қўшинлар Сарвари Яҳова!+
Бутун ер юзи Унинг улуғворлигига тўладир».
4 Уларнинг ҳайқириғидан эшикларнинг ошиқ-мошиқлари титраб кетди ва уйни тутун қоплади+.
5 Шунда мен: «Ҳолимга вой!
Ўлимга маҳкум бўлдим,
Чунки мен оғзи нопок одамман,
Оғзи нопок инсонлар орасида яшайман+.
Ахир мен Шоҳни — Қўшинлар Сарвари Яҳованинг Ўзини кўрдим-ку!» — дедим.
6 Шу пайт, серафлардан бири олдимга учиб келди. Унинг қўлида оташкурак билан қурбонгоҳдан+ олинган чўғ+ бор эди. 7 Чўғни лабимга тегизиб:
«Мана, бу сенинг лабингга тегди,
Энди айбингдан фориғ бўлдинг,
Гуноҳинг ювилди»,— деди.
8 Кейин Яҳованинг: «Кимни юборай? Биз учун ким боради?»+ — деган овозини эшитдим. Ўшанда: «Мен бораман! Мени юбор!»+ — дедим.
9 У эса жавобан деди: «Бориб, бу халққа:
“Тинглашга тинглайсизлар,
Аммо тушунмайсизлар.
Кўришга кўрасизлар,
Бироқ ҳеч нарсани ўрганмайсизлар”+,— деб айт.
Қулоғини эса оғир қилгин+,
Кўзини ёпгин,
Токи кўзи билан кўрмасин,
Қулоғи билан эшитмасин,
Қалби билан фаҳмламасин,
Шифо топмоқ учун ўз йўлларидан қайтмасин»+.
11 Бунга мен: «Эй Яҳова, қачонгача?» — деб сўрадим. У эса деди:
«Шаҳарлар кимсасиз харобага айланиб,
Уйлар эса ҳувуллаб қолмагунча,
Юрт вайронага айланиб, ташландиқ бўлмагунча+,
12 Яҳова инсонларни бадарға қилмагунча+,
Бутун юрт харобазорга айланмагунча шундай бўлади.
13 Бироқ юртда халқнинг ўндан бир қисми қолади, аммо катта дарахт ва эман дарахти каби ёндириб юборилади. Улар чопиб ташланганда тўнкаси қолгани каби, унинг ҳам тўнкаси қолади. Бу тўнка муқаддас зурриёт* бўлади».