Закариё
13 Ўша куни Довуд хонадони билан Қуддус аҳолиси гуноҳдан тозаланиб, покланиши учун бир қудуқ қазилади»+.
2 Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда: «Ўша куни Мен бу ердан бутларнинг номини ўчириб ташлайман+ ва улар ҳеч қачон ёдга олинмайди. Сохта пайғамбарлар+ билан нопоклик руҳини ҳам бу ердан йўқ қиламан. 3 Агар бирор киши яна башорат қилса, уни дунёга келтирган ота-онаси унга: “Сен ўласан, чунки Яҳованинг номидан ёлғон гапларни айтяпсан”,— дейди. Башорат қилгани учун, уни дунёга келтирган ота-онаси унинг баданини тешади+.
4 Ўша куни ҳар бир сохта пайғамбар башорат қилиб айтган ваҳийсидан уялиб қолади. Алдаш учун улар жунли кийимини*+ киймайди. 5 Уларнинг ҳар бири: “Мен пайғамбар эмасман. Мен бир деҳқонман. Ёшлигимда бир киши мени қул қилиб сотиб олган”,— дейди. 6 Агар кимдир уларнинг бирортасидан: “Баданингиздаги* жароҳатлар қаердан пайдо бўлди?” — деб сўраса, у: “Бу жароҳатларни дўстларимнинг уйида орттирдим”,— деб жавоб беради».
8 Яҳова айтмоқда: «Бутун ер юзида
Одамларнинг учдан икки қисми қирилиб йўқ бўлади.
Учдан бир қисми омон қолади.
9 Учдан бир қисмини оловдан ўтказаман.
Кумушни оловдан ўтказиб тозалагандай, уларни тозалайман.
Олтинни синовдан ўтказгандай, уларни синайман+.
Улар Менинг исмимни чақирадилар,
Мен эса уларга жавоб бераман.
Мен: “Улар Менинг халқим”+,— дейман.
Улар эса: “Яҳова бизнинг Худойимиз”,— дейишади».