Галатияликларга
5 Айнан шундай эркинлик учун Масиҳ бизни озод қилди. Шу сабабли маҳкам туринглар+ ва яна қуллик бўйинтуруғи остида бўлиб қолманглар+.
2 Мана мен, Павлус, сизларга гапиряпман: агар сизлар суннат қилинсангизлар, Масиҳдан сизларга фойда бўлмайди+. 3 Бундан ташқари, суннат қилинган ҳар бир кишига мен тағин эслатяпманки, у Тавротга тўлиқ риоя қилиши шарт+. 4 Қонун орқали одил деб эълон қилинишга интилаётган сизлар ким бўлишингиздан қатъи назар+, Масиҳдан айрилиб унинг иноятидан маҳрум бўлдингизлар. 5 Биз эса Тангрининг назарида одил бўлишимизни сабрсизлик билан кутяпмиз ва бунга фақат муқаддас руҳ ва имонимиз орқали етишиш мумкин. 6 Исо Масиҳ билан бирликда бўлганлар учун суннат ҳам, суннатсизлик ҳам ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас+, фақат муҳаббат орқали амал қилаётган имон аҳамиятга эга.
7 Сизлар яхши югураётган эдингиз-ку+. Бундан буён ҳам ҳақиқатга итоат қилишингизга сизларга ким халал берди? 8 Бундай эътиқод сизларни даъват этган Худодан эмас. 9 Озгина хамиртуруш бутун хамирни ачитади+. 10 Мен аминманки, Ҳазратимиз билан бирликда бўлган сизлар+ бошқача фикр юритмайсизлар, аммо сизларга қийинчилик туғдираётган+ ким бўлишидан қатъи назар, тегишли жазосини олади. 11 Менга келсак, биродарлар, агар мен илгаригидек суннат қилиш кераклигини хабарлаганимда, унда таъқиб қилинган бўлармидим? Ахир ўшанда азоб устуни*+ улар учун тўсиқ бўлмасди-ку. 12 Сизларни йўлдан урмоқчи бўлганлар менга деса ўзларини бичишмайдими*?!
13 Сиз биродарлар озодликка даъват этилгансизлар. Лекин бу озодликдан тана истакларини қондириш имконидек фойдаланманглар+. Аксинча, бир-бирингизга севги билан хизмат қилинглар+. 14 Бутун Таврот ушбу битта амрда мужассам бўлган: «Яқинингизни ўзингизни севгандек севинг»+. 15 Аммо бир-бирингизни тишлаб, ғажисангизлар+, эҳтиёт бўлинглар, тағин бир-бирингизни еб битирманглар+.
16 Сизларга айтяпман: муқаддас руҳга мувофиқ йўл тутинглар+, шунда тана истакларини қондирмайсизлар+. 17 Чунки тана ўз истаклари билан муқаддас руҳга, ушбу руҳ эса танага қаршидир. Улар бир-бирига қарама-қарши экан, сизлар истамаганингизни қиласизлар+. 18 Агар муқаддас руҳга мувофиқ йўл тутсангизлар, унда қонун ҳукми остида эмассизлар.
19 Тана ишлари аниқ-равшандир: зино*+, ифлослик, ахлоқсиз хулқ*+, 20 бутпарастлик, сеҳр-жоду*+, адоват, жанжалкашлик, хафалик*, дарғазаб бўлиш, талаш-тортиш, бўлинишлар, мазҳаблар яратиш, 21 ҳасад, ичкиликбозлик+, айш-ишрат ва шуларга ўхшаган ишлар+. Илгари огоҳлантирганимдай, яна огоҳлантиряпман: бундай ишларни қилувчилар Худонинг Шоҳлигини мерос қилиб олишмайди+.
22 Муқаддас руҳ самараси эса севги, севинч, тинчлик, сабр-тоқат, меҳрибонлик, ҳиммат+, имон, 23 мулойимлик ва ўзини тута билишдир+. Бу каби хислатларга қарши бирор қонун йўқ. 24 Бундан ташқари, Исо Масиҳга тегишли бўлганлар ўз танасини эҳтиросу истаклари билан устунга михлашган+.
25 Агар муқаддас руҳга яраша умр кечираётган бўлсак, унда келинг, шу руҳга кўра йўл тутайлик+. 26 Манманлик қилмайлик+, бир-биримизни рақобатга ундамайлик+ ва ҳасад қилмайлик.