Шоҳлар тўртинчи китоб
25 Шоҳ Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили, ўнинчи ойнинг ўнинчи куни Бобил шоҳи Навуходоносор+ бутун лашкари билан Қуддусга бостириб келди+. У шаҳарга қарши қароргоҳ қуриб, атрофига қамал девори барпо этди+. 2 Шаҳар Зидқиё бошқарувининг 11- йилига қадар қамалда қолди. 3 Тўртинчи ойнинг тўққизинчи куни шаҳарда очлик авжига чиқиб+, юртда одамларга ейдиган нарса қолмади+. 4 Ўша куни шаҳар деворининг бир жойини бузишди+. Шаҳарни халдейлар қуршаб турганига қарамай, аскарларнинг бари кечаси шоҳ боғи ёнидаги иккита девор орасига ўрнатилган дарвоза орқали қочиб кетди. Шоҳ эса Араба томонга қараб кетди+. 5 Аммо халдейлар қўшини шоҳни таъқиб қилиб, Ерихо даштларида унга етиб олди. Шоҳнинг аскарлари бўлса уни ташлаб, тумтарақай бўлишди. 6 Халдейлар шоҳни ушлаб+, Ривлодаги Бобил шоҳи ёнига олиб боришди ва унга ўша ерда ҳукм чиқарилди. 7 Улар Зидқиёнинг ўғилларини унинг кўз олдида сўйиб ўлдиришди. Сўнг Навуходоносор Зидқиёнинг кўзларини ўйиб олди-да, унга мис кишанлар солиб, Бобилга олиб кетди+.
8 Бешинчи ойнинг еттинчи куни, яъни Бобил шоҳи Навуходоносор ҳукмронлигининг 19- йили, соқчилар бошлиғи — Бобил шоҳининг хизматчиси Набизарадон+ Қуддусга келди+. 9 У Яҳованинг уйига+, шоҳ саройига+, Қуддусдаги ҳамма уйларга+, шунингдек, барча обрўли кишиларнинг уйларига ўт қўйди+. 10 Соқчилар бошлиғи билан келган халдейларнинг бутун лашкари Қуддус атрофидаги деворларни қулатди+. 11 Соқчилар бошлиғи Набизарадон шаҳарда қолган одамларни, Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқларни ва юртнинг қолган аҳолисини асир қилиб олиб кетди+. 12 Аммо соқчилар бошлиғи узумчилик ва мажбурий ишчилар сифатида деҳқончилик билан шуғулланишлари учун юртдаги айрим қашшоқ кишиларни қолдириб кетди+. 13 Халдейлар Яҳованинг уйидаги мис устунларни+, Яҳованинг уйидаги араваларни+ ва мис қуйма ҳовузни+ парчалаб, ҳамма мисни Бобилга олиб кетишди+. 14 Шунингдек, улар маъбаддаги хизматда ишлатиладиган кул солгичлар, кураклар, пилик ўчиргичлар, пиёлалар ва барча мис анжомларни олиб кетишди. 15 Соқчилар бошлиғи соф олтин билан тоза кумушдан ясалган оловкураклар*+ ва косаларни+ ҳам олди. 16 Сулаймон Яҳованинг уйи учун ясаттирган иккита устун, қуйма ҳовуз ва араваларга — бу нарсаларнинг ҳаммасига беҳад кўп мис сарфлаган эди+. 17 Ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак*+, унинг тепасидаги устун қош мисдан ясалган бўлиб, баландлиги уч тирсак эди. Устун қошнинг тўр билан безатилган қисми ва унинг атрофидаги анорлар мисдан қилинган эди+. Иккала устун бир хил эди.
18 Бундан ташқари, соқчилар бошлиғи бош руҳоний Сараёни+, ундан кейинги руҳоний Зафаниёни+ ва учта дарвозабонни олиб кетди+. 19 Шу билан бирга у шаҳардан аскарлар устидан тайинланган битта сарой амалдорини, шоҳнинг бешта маслаҳатчисини, юрт аҳолисини қўшин сафига киритадиган лашкарбошининг котибини ва шаҳардаги 60 та оддий одамни олиб кетди. 20 Соқчилар бошлиғи Набизарадон+ уларни олиб, Ривлога, Бобил шоҳи олдига борди+. 21 Бобил шоҳи уларни Хомат+ юртидаги Ривлода ўлдирди. Шу тариқа, Яҳудо халқи ўз юртидан кўчирилди+.
22 Бобил шоҳи Навуходоносор ўзи Яҳудо юртида қолдирган халқ+ устидан Шофоннинг+ невараси, Охихам+ ўғли Гадалиёни+ тайинлади. 23 Бобил шоҳи Гадалиёни тайинлаганини эшитган барча лашкарбошилар ва уларнинг одамлари дарҳол Миспахга, Гадалиёнинг олдига келишди. У ерга Натаниё ўғли Исмоил, Кариёх ўғли Йўханон, натуфолик Танхумат ўғли Сараё, махолик кишининг ўғли Язаниё ўз одамлари билан келишди+. 24 Гадалиё уларга ва улар билан келган одамларга қасам ичиб: «Халдейларга хизмат қилишдан қўрқманглар. Бу юртда яшаб, Бобил шоҳига хизмат қилинглар. Шунда ҳаммаси яхши бўлади»+,— деди.
25 Еттинчи ойда шоҳ наслидан бўлган Элишаманинг невараси, Натаниё ўғли Исмоил+ ўнта одами билан Миспахга келиб, у ердаги Гадалиёни ва унинг ёнидаги яҳудийлару халдейларни ўлдирди+. 26 Сўнгра бутун халқ — ёшидан қарисигача, жумладан, лашкарбошилар ҳам халдейлардан қўрқиб+, Мисрга қочиб кетди+.
27 Яҳудо шоҳи Ёҳайихин+ сургун қилинганининг 37- йили 12- ойининг 27- куни Бобил устидан Эвилмарудах шоҳ бўлди. Ўша йили у Яҳудо шоҳи Ёҳайихинни зиндондан озод қилди+. 28 У Ёҳайихин билан яхши гаплашиб, унинг мартабасини Бобилдаги бошқа шоҳларникидан ҳам юқори қўйди. 29 Ёҳайихин зиндонда кийган кийимларини ечди ва умрининг охиригача шоҳ дастурхонидан таом ейдиган бўлди. 30 Шоҳ уни умр бўйи кундалик озиқ-овқат билан таъминлаб турди.