Ҳизқиё
1 Ўттизинчи йили, тўртинчи ойнинг бешинчи кунида, мен Кавор дарёси+ бўйида сургунда яшаётган одамлар орасида бўлганимда+, осмон очилди ва мен Худодан келган ваҳийни кўра бошладим. 2 Ойнинг бешинчи куни, яъни шоҳ Ёҳайихин+ асир қилиб олиб кетилганининг бешинчи йилида, 3 халдейлар юртидаги+ Кавор дарёси бўйида, менга — руҳоний Бузининг ўғли Ҳизқиёга* Яҳованинг сўзи аён бўлди. Ўша ерда Яҳованинг қудратини ўзимда ҳис қилдим+.
4 Шунда шимол томондан шиддатли шамол+ эсаётганини, атрофини ёрқин нур қоплаган катта бир булутни ва ёнаётган оловни*+ кўрдим. Оловнинг ўртасида олтин билан кумуш қотишмасига ўхшаган порлоқ бир нарса бор эди+. 5 Олов ичида тўртта тирик мавжудотга ўхшаш нимадир бор эди ва хар бирининг кўриниши инсонникига ўхшар эди+. 6 Ҳар бир мавжудотнинг тўртта юзи, қаноти бор эди+. 7 Оёқлари тўғри бўлиб, учи бузоқникидай эди ва сайқалланган мисдай ялтираб турарди+. 8 Тўртта қанотининг остида одамникидай қўллари бўлиб, тўртта мавжудотнинг ҳам юзлари ва қанотлари бор эди. 9 Қанотлари бир-бирига тегиб турарди. Ҳаракат қилганда улар бурилмасди, ҳар бири тўғри олдинга қараб кетарди+.
10 Уларнинг юзлари қуйидаги кўринишда эди: тўрталасининг ҳар бирида инсон юзи, ўнг томонида шернинг+ юзи, чап томонида буқанинг+ юзи ва тўрталасининг ҳар бирида бургутнинг+ юзи+ бор эди. 11 Уларнинг юзи шундай кўринишда эди. Қанотлари эса тепага ёйилган эди. Ҳар бирининг иккита қаноти бир-бирига тегиб турарди, иккитаси танасини ёпиб турарди+.
12 Мавжудотларнинг ҳар бири тўғри олдинга юрарди. Руҳ қаерга бошласа, улар ўша томонга юрарди+. Юрганда улар бурилмасди. 13 Тирик мавжудотларнинг кўриниши ёнаётган кўмирга ўхшарди. Ёниб турган машъалга ўхшаш нарсалар тирик мавжудотлар орасида олдинга ва орқага ҳаракатланарди, оловдан эса чақмоқ чақиб турарди+. 14 Тирик мавжудотлар олдинга ва орқага ҳаракат қилганида, уларнинг кўриниши чақнаётган чақмоққа ўхшарди.
15 Тирик мавжудотларга қараб турганимда, ўша тўрт юзли тирик мавжудотларнинг ёнида — ерда биттадан ғилдирак борлигини кўрдим+. 16 Ғилдираклар ва уларнинг тузилиши ярқираётган хризолитдай кўринишга эга бўлиб, тўрталаси ҳам бир-бирига ўхшарди. Уларнинг кўриниши ва тузилиши, биттаси иккинчисининг ичида жойлашган ғилдиракдай эди*. 17 Юрганда улар тўрт томонга қараб ҳаракат қила оларди ва юриб кетаётганда ҳеч қаерга бурилмасди. 18 Уларнинг гардишлари шу қадар баланд эдики, ваҳимага соларди. Тўртала гардиш ҳам гир айланасига кўзлар билан қопланган эди+. 19 Тирик мавжудотлар ҳаракат қилганда, улар билан бирга ғилдираклар ҳам ҳаракат қиларди. Тирик мавжудотлар ердан кўтарилганда, ғилдираклар ҳам ердан кўтариларди+. 20 Руҳ қаерга йўналтирса, руҳ қаерга борса, улар ўша томонга юришарди. Тўртта тирик мавжудотда амал қилаётган руҳ ғилдиракларда ҳам амал қилгани учун, ғилдираклар улар билан бирга кўтариларди. 21 Тирик мавжудотлар ҳаракатга келганда, ғилдираклар ҳам ҳаракатланарди. Улар тўхтаганда, ғилдираклар ҳам тўхтарди, улар ердан кўтарилганда, ғилдираклар ҳам улар билан бирга кўтариларди. Чунки тирик мавжудотларда амал қилаётган руҳ ғилдиракларда ҳам амал қилар эди.
22 Ҳайбатли муз каби товланаётган, саҳнга ўхшаш бир нарса тирик мавжудотларнинг бошлари узра ёйилган эди+. 23 Бу саҳн остида уларнинг қанотлари биттаси бошқасига қаратилган ҳолда* тўғри турарди. Ҳар бирининг икки ёнида танасини ёпадиган иккитадан қаноти бор эди. 24 Сўнг қанотларининг товушини эшитдим. Бу товуш, шовуллаётган сувнинг товуши, чексиз Қудрат товуши каби эди+. Улар ҳаракатланганида чиққан товуш ҳарбий қўшиннинг шовқинига ўхшарди. Улар тўхтаганда қанотларини туширишарди.
25 Уларнинг бошлари тепасидаги саҳн устидан овоз эшитилди. (Улар тўхтаганда қанотларини туширишарди.) 26 Уларнинг бошлари тепасидаги саҳн устида кўриниши сапфир тоши каби+, тахтга ўхшаш+ бир нарса бор эди. Тахт устида қиёфаси инсонникига ўхшаш кимса ўтирарди+. 27 Унинг белга ўхшаган жойи ва юқори қисмида оташ каби, олтин билан кумуш қотишмаси сингари порлаётган бир нарсани кўрдим+. Белининг пастида оловга ўхшаш нарсани кўрдим+. Унинг ҳар томонидан нур таралиб турарди. 28 Таралиб турган нур, ёмғирли кунда булутлар орасидан чиққан камалакка ўхшарди+. Уни қуршаб турган нурнинг кўриниши шундай эди. Бу нур Яҳованинг улуғворлигига ўхшарди+. Буни кўрганимда, ерга юзтубан тиз чўкдим ва кимдир гапираётганини эшитдим.