Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. «Лолагуллар» куйига аталган қўшиқ. Эслатма. Осиф саноси+. Қўшиқ.
80 Эй, Исроил Чўпони, қулоқ сол,
Сен Юсуфни сурувдай бошлаб юрибсан+.
3 Эй Тангрим, бизга яна Ўз марҳаматингни кўрсат+.
Омон қолишимиз учун, устимизга юзинг нурини тарат+.
4 Эй, Қўшинлар Сарвари Яҳова, қачонгача халқинг ибодатларига дарғазаб бўласан?+
5 Нон ўрнига уларни кўз ёшларга тўйдирдинг,
Дарё-дарё кўз ёш ичирдинг.
6 Қўшниларимиз бизни деб тортишишига йўл қўйдинг,
Душманларимиз истаганча бизни мазах қилмоқда+.
7 Эй, Қўшинлар Сарвари, бизга яна Ўз марҳаматингни кўрсат,
Омон қолишимиз учун, устимизга юзинг нурини тарат+.
8 Сен Мисрдан ток новдасини+ келтирдинг.
Халқларни қувиб чиқариб, уни ўтқаздинг+.
9 У илдиз отиб, юртни тўлдирсин дея,
У учун жой тайёрладинг+.
10 Унинг сояси тоғларни,
Новдалари эса Худонинг кедр дарахтларини қоплади.
11 Унинг шохлари денгизгача,
Новдалари Фурот дарёсигача ёйилди+.
13 Уни ўрмон тўнғизлари хароб қилиб,
Ёввойи ҳайвонлар еб битиряпти+.
14 Эй, Қўшинлар Сарвари, халқинг олдига қайт.
Осмондан назар солиб, қара!
Ушбу узумзорни+,
15 Ўнг қўлинг ўтқазган кўчатни+ парвариш қил,
Ўз обрўйинг учун ўстирган ўғлингга назар сол+.
16 У чопиб ташланиб, ўтда ёндирилди+,
Сенинг танбеҳингдан халқинг ҳалок бўлди.
17 Ўнг томонингдаги кишига тиргак бўл,
Ўз обрўйинг учун ўстирган инсон ўғлига куч-қувват бағишла+.
18 Шунда Сендан юз ўгирмаймиз.
Исмингни айтиб чақиришимиз учун, бизни омон сақла.
19 Эй, Қўшинлар Сарвари Яҳова, бизга яна Ўз марҳаматингни кўрсат.
Омон қолишимиз учун, устимизга юзинг нурини тарат+.