Забур
137 Бобилдаги дарёлар+ бўйида ўтирардик.
Сионни эслаганда йиғлардик+.
2 Бобилда ўсган теракларга
Арфаларимизни осиб қўярдик+.
«Сион ҳақида қўшиқ куйлаб беринглар»,— деб айтарди.
4 Қандай қилиб бегона юртда
Яҳовага атаб қўшиқ куйлаймиз?
6 Эй Қуддус,
Агар сени эсдан чиқарсам,
Сени энг катта қувончим деб билмасам,
Тилим танглайимга ёпишиб қолсин+.
7 Эй Яҳова, эдомликларнинг айтганларини ёдда тут.
Қуддус қулаган куни улар:
«Уни вайрон қилинг! Ер билан яксон қилинг!» — деган эди+.
8 Эй, Бобил шаҳри! Яқинда вайрон этиласан+.
Бизга нимаики қилган бўлсанг,
Ўшани бошингга солган киши бахтлидир+.
9 Болаларингни ушлаб олиб,
Шафқатсизларча қояларга уриб ўлдирганлар бахтлидир+.