Ҳизқиё
21 Яҳова сўзини яна менга аён қилди: 2 «Эй инсон ўғли, Қуддус томонга юзланиб, муқаддас жойларга қарата гапир, Исроил юртига қарши башорат қил. 3 Исроил юртига шундай деб айт: “Яҳова айтмоқда: “Мен сенинг душманингман. Қиличимни қинидан чиқариб+, сендаги одил ва ёвуз инсонларни қириб ташлайман. 4 Сендаги одил ва ёвуз инсонларни қириб ташлаш учун, жанубдан шимолгача бўлган ҳамма одамларга қарши қиличим қинидан чиқарилади. 5 Ҳамма одамлар Мен — Яҳова қиличимни қинидан чиқарганимни билиб олади. Қиличим қайтиб жойига солинмайди”+.
6 Сен эса, эй инсон ўғли, қўрқув ичида қалтираб уф торт. Ҳа, уларнинг олдида чуқур хўрсин+. 7 Улар сендан: “Нега хўрсиняпсан?” — деб сўрашса, уларга: “Хабар туфайли хўрсиняпман”,— деб жавоб бер. Чунки бу албатта амалга ошади, қўрқувдан ҳар бир кишининг юраги адо бўлиб, қўллари бўшашади, руҳи тушиб, тиззаси бўйлаб сув оқади*+. Бу офат албатта келади, у амалга ошади”,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова».
8 Яҳова сўзини яна менга аён қилди: 9 «Эй инсон ўғли, башорат қилиб айт: “Яҳова шундай демоқда: “Қилич! Ялтиратиб чархланган қилич!+ 10 У қирғин қилиш учун чархланган. Чақмоқдай чақнаши учун ялтиратиб қўйилган”».
«Бу хурсандчилик учун сабаб эмасми?»
«“У* ҳар қандай дарахтни менсимагандай, ўғлимнинг салтанат ҳассасини ҳам менсимайдими?+
11 Қилични ялтиратиб, ишга солиш учун бердилар. Жаллоднинг қўлига топшириш учун бу қилич ялтиратиб чархланди+.
12 Эй инсон ўғли, ўкириб йиғла+, чунки қилич менинг халқимга, Исроилнинг ҳамма йўлбошчиларига қарши кўтариляпти+. Улар халқим билан бирга қиличнинг қурбонига айланишади. Шу боис қайғу ичида сонларингга ур. 13 Қилич синовдан ўтди+. Қилич салтанат ҳассасини менсимаса нима бўлади? Салтанат ҳассаси йўқ бўлади”+,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова.
14 Сен эса, эй инсон ўғли, башорат қил ва кафтингни кафтингга уриб, уч марта: “Қилич!” — деб такрорла. Бу қилич ҳалок қилади. Бу қилич буюк кишиларни ҳалок қилади, уларни қуршаб олади+. 15 Уларнинг юраги қўрқувдан адо бўлади+, кўплар шаҳарларининг дарвозалари ёнида ўлади. Мен қилич билан ҳалок қиламан. Ҳа, қилич чақмоқдай чақнаб, ўлдириш учун ялтираб турибди! 16 Қилич, ўнг томонга зарба бер! Чап томонга зарба бер! Тиғинг қаерга қараган бўлса, ўша томонга бор! 17 Мен ҳам кафтимни кафтимга ураман ва қаҳрим босилади+. Буни Мен — Яҳова айтдим».
18 Яҳова сўзини яна менга аён қилди: 19 «Сен эса, эй инсон ўғли, иккита йўлни белгила. Бу йўллардан Бобил шоҳининг қиличи келади. Иккала йўл ҳам битта юртдан бошлансин. Йўл айрилиб иккита шаҳарга кетадиган жойда йўл кўрсаткич ўрнатилсин. 20 Қилич учун иккита йўлни белгила. Бири оммонликларнинг Рабба шаҳрига+, иккинчиси Яҳудодаги Қуддус қалъасига+ олиб борсин. 21 Бобил шоҳи йўл айрилган жойда, иккита йўл бошланадиган жойда тўхтаб, фол очади. Камон ўқларини силкитади, бутларига* маслаҳат солади, ҳайвон жигарини кўздан кечиради*. 22 Ўнг қўлида очилган фол Қуддус томонга — девортешар қуроллар ўрнатишга, қатл этиш буйруғини беришга, жангга даъват қилишга, девортешар қуролларни дарвоза қаршисига ўрнатишга, қиялатиб тупроқ уйишга ва қамал деворини барпо этишга ишора қиляпти+. 23 Аммо уларга* қасам ичганларга* бу башорат сохта бўлиб туюлади+. Бироқ у уларнинг айбини эслаб, уларни асир қилиб олади+.
24 Шу сабабдан Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда: “Қилмишларингизни ошкор этиб, барча ишларингиз билан гуноҳларингизни кўрсатиб, ўз айбингизни эсга соляпсизлар. Мана энди сизларни эслашгани учун, куч ишлатиб олиб кетишади”.
25 Эй, Исроилнинг ўлар ҳолатда жароҳатланган ёвуз йўлбошчиси+, сенинг кунинг, сўнгги жазо оладиган вақтинг келди. 26 Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда: “Саллани ечиб, тожни олиб ташла+. Бу шундайлигича қолмайди+. Пасайтирилганни юксалтир+, юксалтирилганни пасайтир+. 27 Ҳукмронликка чек қўяман, чек қўяман, чек қўяман! То қонуний ҳуқуқи бор келмагунча+, тож ҳеч кимга берилмайди. Тожни унга бераман”+.
28 Сен эса, эй инсон ўғли, башорат қилиб айт: “Оммонликлар ва уларнинг ҳақоратли сўзларига Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда: “Қилич! Ҳалок қилиш учун қилич қинидан чиқарилган. У йўқ қилиш ва чақмоқдай чақнаш учун ялтиратиб қўйилган. 29 Сен ҳақда сохта ваҳийлар ва ёлғон фол очилганига қарамай, ёвуз одамларнинг куни, сўнгги жазо оладиган вақти келганларнинг жасади сенда уюлиб ётади. 30 Қилични қинига солиб қўй. Яратилган ерингда, она юртингда сени ҳукм қиламан. 31 Нафратимни устингга тўкиб-соламан. Оташин қаҳримни сенга уфураман. Сени бераҳм, вайрон қилишга моҳир бўлган одамлар қўлига топшираман+. 32 Сен олов учун ўтинга айланасан+. Шу юртда қонинг тўкилади. Асло ёдга олинмайсан, чунки буни Мен — Яҳова айтдим”».