Аюб
4 Гуноҳкор инсон бегуноҳни дунёга келтира оладими?+
Асло!
5 Унинг кунларини белгилаб қўйгансан,
Ойлари Сенинг қўлингдадир,
Ўтмасин деб, Сен унга чегара қўйгансан+.
6 Нигоҳингни ундан бургин, шунда у ором олади,
Ёлланма ишчи сингари куни якун топади+.
7 Ҳатто дарахтнинг ҳам умиди бор-ку.
Чопиб ташланса ҳам, қайтадан кўкаради,
Новдалари ўсаверади.
8 Ер остидаги илдизлари қариб қолса-да,
Тупроқдаги тўнкаси қурий бошласа-да,
9 Сувни сезиши биланоқ кўкаради,
Ниҳол каби новдалар чиқаради.
11 Сув денгиздан буғланади,
Дарё саёзланиб, қуриб қолади.
12 Одам ётади-ю, қайтиб турмайди+.
Осмон йўқ бўлиб кетмагунча, улар уйғонмайди,
Ҳеч ким уларни уйғота олмайди+.
13 Эҳ, қанийди мени мозорда* яширсанг эди+,
Ғазабдан тушгунча мени беркитиб қўйсанг эди,
Менга вақт белгилаб, эсласанг эди!+
14 Агар одам ўлса, у яна яшай оладими?+
15 Мени чақирасан, мен эса жавоб бераман+.
Қўлларинг билан яратган ижодингни соғинасан.
16 Бироқ ҳозир ҳар бир қадамимни санаб юрибсан,
Фақатгина гуноҳимни кўряпсан.
17 Қилмишларимни тўрвага муҳрлаб қўйдинг,
Айбимни елимлаб қўйдинг.
18 Тоғ қулаб парчаланиб кетади,
Қоя ҳам ўз жойидан қўзғалади,
19 Сув тошларни емиради,
Оқаётган сув ерни ювиб кетади,
Сен эса ўткинчи инсоннинг умидини йўққа чиқарасан.
20 Ҳалок бўлмагунча уни мағлуб қилаверасан+,
Унинг қиёфасини ўзгартириб, жўнатиб юборасан.
21 Унинг ўғиллари ҳурматга сазовор бўлса ҳам,
Обрўсини йўқотса ҳам, у буни билмайди+.
22 У тирик бўлгандагина танаси оғриқни сезади,
У* ҳаёт бўлгандагина аза тутади».