Забур
Довуднинг ибодати.
86 Эй Яҳова, ибодатимга қулоқ тутиб жавоб бер,
Зеро, мен мазлум ва фақирман+.
2 Жонимни* асра, чунки мен садоқатлиман+.
Сенга суянаётган хизматкорингни омон сақла,
Ахир Сен менинг Худойимсан+.
4 Хизматкорингга қувонч бахш эт,
Сабаби, ўзимни Сенга бағишладим, эй Яҳова.
5 Сен, эй Яҳова, меҳрибон+ ва кечиришга тайёрсан+.
Сенга мурожаат қилганлардан меҳр-садоқатингни аямайсан+.
11 Эй Яҳова, Ўз йўлинг ҳақида менга таълим бер+,
Токи ҳақиқат йўлингдан юрайин+.
Исмингдан қўрқишим учун, юрагимни бутун қил+.
12 Эй, Тангрим Яҳова, бутун қалбим билан Сенга ҳамду сано айтаман+.
Исмингни тоабад шарафлайман,
13 Менга бўлган меҳр-садоқатинг ғоят буюкдир,
14 Эй Тангрим, ўзбилармон одамлар менга қарши чиқмоқда+,
Шафқатсиз кишилар жонимни олиш пайида юрибди.
Улар Сени назар-писанд қилмайди+.
16 Менга назар солиб, илтифот кўрсат+.
Хизматкорингга куч-қувват ато эт+,
Чўринг ўғлини омон сақла.
17 Менга ҳимматинг аломатини кўрсат.
Токи мендан нафратланадиганлар буни кўриб, уятга қолсин.
Чунки Сен, эй Яҳова, мададкорим ва юпатувчимсан.