Ҳизқиё
44 У мени муқаддас масканнинг шарққа қараган ташқи дарвозахонаси олдига олиб келди+. Бироқ у ёпиқ экан+. 2 Сўнг Яҳова менга шундай деди: «Бу дарвозахона ёпиқ туради. У очилмайди ва ҳеч бир инсон ундан кирмайди. Исроилнинг Худоси Яҳова ундан киргани учун+ у ёпиқ туриши керак. 3 Аммо йўлбошчи у ерда ўтириб, Яҳованинг олдида нон ейди+. Чунки у йўлбошчи. У дарвозахонанинг даҳлизи орқали кириб чиқади»+.
4 Кейин у мени шимолий дарвозахона орқали маъбад олдига олиб келди. Қарасам, Яҳованинг маъбади Яҳованинг улуғворлигига тўлган экан+. Шунда мен ерга юзтубан тиз чўкдим+. 5 Яҳова менга шундай деди: «Эй инсон ўғли, диққатли бўл, кузат ва Яҳованинг маъбади билан боғлиқ қонун-қоидалар тўғрисида нимаики айтсам ҳаммасини яхшилаб эшитиб ол. Маъбадга кириш жойи ва муқаддас масканнинг барча чиқиш жойларига диққатли бўл+. 6 Исёнкор Исроил хонадонига шундай деб айт: “Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда: “Эй Исроил хонадони, жирканч ишлар қилиб юрганингиз етар! 7 Сизлар юраги ва танаси суннат қилинмаган чет элликларни муқаддас масканимга олиб келганингизда, улар маъбадимни булғашди. Сизлар Менга нон, молнинг ёғи ва қонини тақдим этиб туриб, барча жирканч ишларингиз билан аҳдимни бузяпсизлар. 8 Маъбадимдаги муқаддас нарсалар+ ҳақида қайғуришнинг ўрнига, сизлар муқаддас масканимдаги вазифаларни бошқаларга топширяпсизлар”.
9 Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда: “Исроилда яшовчи, юраги ва танаси суннат қилинмаган ҳеч бир чет эллик муқаддас масканимга кира олмайди”.
10 “Исроил халқи жирканч бутларига* эргашиб, Мендан юз ўгирганида+, левилар ҳам Мендан узоқлашишди. Шунинг учун левилар гуноҳининг жазосини тортишади. 11 Улар маъбаднинг дарвозахоналарини назорат қилиш+ ҳамда Менинг муқаддас масканимда хизмат қилиш учун тайинланишади. Улар халқим учун бутунлай куйдириладиган қурбонлик ва бошқа қурбонликни сўйишади ва халқ олдида туриб хизмат қилишади. 12 Жирканч бутлари олдида халққа хизмат қилгани ва халқнинг олдига қоқинтирадиган тош қўйиб, гуноҳга етаклагани учун+ қўлимни кўтариб уларга қарши онт ичдим, — демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова. — Улар гуноҳининг жазосини тортишади. 13 Улар руҳонийларим бўлиб хизмат қилиш учун Менга яқинлашмайдилар, муқаддас ва энг муқаддас нарсаларимга яқин йўламайдилар. Қабиҳ ишлар қилишгани учун улар иснодга қолишади. 14 Аммо Мен уларни маъбад ишлари учун масъул қиламан. Улар маъбаддаги хизмат ҳамда у ерда қилинадиган барча ишларга жавобгар бўлишади”+.
15 “Исроил халқи Мендан юз ўгирганида+, леви руҳонийлари бўлмиш Зодўх+ ўғиллари муқаддас масканимдаги ишларга ғамхўрлик қилишган. Улар Менга хизмат қилиш учун яқинлашишади, олдимда туриб молнинг ёғи+ ва қонини+ Менга келтиришади,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова. — 16 Улар муқаддас масканимга киришади, Менга хизмат қилиш учун қурбонгоҳимга яқинлашишади+ ва Менинг олдимда масъулиятларини бажаришади+.
17 Улар ички ҳовлининг дарвозахонасидан ичкарига кирганда, зиғир матодан тикилган либос кийишсин+. Ички ҳовлининг дарвозахонасида ёки ҳовлининг ичида хизмат қилишганида, ҳеч қандай жун либос кийишмасин. 18 Улар бошига зиғир матодан салла ўраб, зиғир матодан иштон кийишсин+. Терлатадиган ҳеч қандай кийим кийишмасин. 19 Улар ташқи ҳовлига, яъни халқ турадиган ташқи ҳовлига чиқишдан олдин, хизмат пайтида киядиган кийимини ечиб+, муқаддас ошхоналарда+ қолдиришлари лозим. Кийимлари билан халққа муқаддасликни тарқатмаслик учун бошқа кийим кийишсин. 20 Улар бошини кал қилишмасин+ ёки сочини узун қилиб ўстиришмасин, фақат калта қилиб тартибга солишсин. 21 Улар ички ҳовлига кирганда шароб ичишмасин+. 22 Бева ёки ажрашган аёлни хотинликка олишмасин+, Исроил зурриётидан бўлган бокира қизга ёки руҳонийнинг бевасига уйланиши мумкин”+.
23 “Улар халқимга муқаддас ва оддий, пок ва ҳаром нарсани фарқлай олишни ўргатишсин+. 24 Ҳуқуқий масалаларда ҳакамлик қилиб+, Менинг ҳукмларимга кўра қарор чиқаришсин+. Байрамларимга+ оид барча қонун-қоидаларга риоя қилиб, Шаббатларимни муқаддас тутишсин. 25 Ҳеч бир ўлган кишига яқинлашишмасин, акс ҳолда нопок бўлишади. Аммо ота-онаси, ўғли, қизи, ака-укаси ёки турмуш қурмаган опа-синглиси учун нопок бўлишлари мумкин+. 26 Руҳоний покланганидан сўнг у учун етти кун санашлари лозим. 27 У муқаддас жойда хизмат қилиш учун муқаддас жойга, яъни ички ҳовлига кирган куни гуноҳ қурбонлигини келтирсин”+,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова.
28 “Меросга келадиган бўлсак, Мен уларнинг меросиман+. Исроилда уларга ҳеч қандай мулк берманглар. Чунки Мен уларнинг мулкиман. 29 Улар дон назри+, гуноҳ қурбонлиги ва айб қурбонлигини+ ейишади ҳамда Исроилда бағишланган ҳар қандай нарса уларники бўлади+. 30 Сизлар келтирган илк сара ҳосилнинг барчаси ва ҳар қандай эҳсонингиз руҳонийларга тегишли бўлади+. Йирик тортилган биринчи унингизни руҳонийга беришингиз лозим+. Бу эса бутун хонадонингизга барака келтиради+. 31 Руҳонийлар ўлган ёки тилка-пора қилинган ҳеч қандай қуш ёки ҳайвоннинг гўштини ейишмасин”+.