Бутруснинг иккинчи мактуби
2 Бироқ Исроил халқи орасида сохта пайғамбарлар бўлгани каби, сизларнинг орангизда ҳам сохта устозлар бўлади+. Бундай кишилар яширинча ҳалокатли мазҳабларни киритиб, ҳатто уларни сотиб олган хўжайиндан+ ҳам юз ўгирадилар. Шу йўсин, улар ўзини тўсатдан келадиган ҳалокатга дучор қиладилар. 2 Бундан ташқари, кўпчилик уларнинг ахлоқсиз хулқига*+ тақлид қилади. Оқибатда эса ҳақиқат йўли ҳақоратланади+. 3 Шунингдек, улар айёрона гапириб, тамагирлик билан сизлардан ўз манфаатлари учун фойдаланадилар. Аммо улар устидан аллақачон чиқарилган ҳукм+ кечикмайди ва улар ҳалок бўлиши муқаррар+.
4 Худо гуноҳкор фаришталарни аямай+, тартарга* ташлаб+, ҳукм қилиш учун уларни зим-зиё зулматда кишанлаб қўйган*+. 5 Шунингдек, У қадимги дунёни аямай+, худосизлар устига тўфон юборган+. Адолат йўлини хабарлаб юрган Нуҳ пайғамбарни+ ва у билан бирга яна етти кишини эса сақлаб қолган+. 6 Аллоҳ Садўм ва Ғамўра шаҳарларини ҳукм қилиб, кулга айлантирган+ ва шу билан худосизларга келажакда нима юз беришини кўрсатган+. 7 Қонундан юз ўгирган одамларнинг ахлоқсиз хулқидан* эзилган одил киши Лутни эса қутқарган+. 8 Чунки уларнинг орасида яшаб, кундан-кунга қонунсиз ишларини кўрган ва эшитганидан бу одил кишининг жони* қийналар эди. 9 Бундан кўриниб турибдики, художўй* кишиларни синовлардан қандай қутқаришни+, адолатсиз кишиларни эса йўқ қилиш учун ҳукм кунигача қандай сақлашни Яҳова* билади+. 10 Булар қаторига, айниқса, бошқаларнинг баданини булғаш ниятида юрган+ ва ҳокимиятга ҳурмат кўрсатмаётганлар киради+.
Ушбу ўжар ва ўзбошимча кишилар улуғвор шахслардан қўрқишнинг ўрнига, уларни ҳақорат қилишмоқда. 11 Ҳатто улардан анча кучлироқ ва қудратлироқ фаришталар ҳам Яҳовани* ҳурмат қилишгани боис, ўша сохта устозларни ҳақоратли сўзлар билан айблашмайди+. 12 Аммо бу одамлар табиий сезги билан йўл тутадиган ва тутиб ўлдирилиш учун туғилган онгсиз ҳайвонларга ўхшайди. Улар ўзлари тушунмаган нарсалар тўғрисида ҳақоратли сўзлар айтишмоқда+. Бу одамлар ҳалокат йўлида туришибди ва улар йўқ бўлиб кетиши турган гап. 13 Ҳа, уларнинг қилмишлари ўзларига қайтади.
Бундай одамлар куппа-кундузи ўз тана нафсини қондиришдан лаззатланишади+. Улар орангиздаги доғ ва нуқсон каби сизлар билан бирга зиёфат қилаётиб, ўзларининг алдамчи таълимотларини тарқатишдан завқ олишади+. 14 Кўзлари зинога тўймайди+ ва гуноҳ қилишдан тинмайдилар. Улар беқарор кишиларни йўлдан урадиган, юраклари эса очкўзликка ўрганиб қолган. Улар лаънатидирлар. 15 Бу кишилар тўғри йўлни қолдириб адашиб қолишган. Улар Бавўр ўғли Баломнинг йўлидан кетишган+. У ёмон иши учун мукофот олишни яхши кўрган эди+. 16 Лекин жинояти учун танбеҳ олган эди+. Тилсиз эшак тилга кириб, одам овози билан гапирган ва бу пайғамбарнинг ақлсиз иш қилишига йўл қўймаган+.
17 Бу одамлар сувсиз булоқлар ва бўрон ҳайдаган ёмғирсиз булутлардир. Улар учун тим қоронғи зулмат тайёрлаб қўйилган+. 18 Улар бўлмағур гапларни бўрттириб гапиришади. Хато йўлидан эндигина қайтган кишиларни эса ўз тана истакларию+ ахлоқсиз хулқлари* билан йўлдан оздиришмоқда+. 19 Ўша ёвуз кишилар уларга эргашганларга эркинликни ваъда қилишади, ўзлари эса ахлоқсизлик қулларидир+. Чунки одам ким томонидан* енгилса, ўшанинг қули бўлади+. 20 Дарҳақиқат, агар улар Ҳазратимиз ва Нажоткоримиз Исо Масиҳ ҳақидаги аниқ билим туфайли булғанган дунёдан қочиб қутулгандан кейин+ яна ўша ишларга берилиб енгилишса, уларнинг сўнгги аҳволи олдингисидан баттар бўлади+. 21 Сабаби, одиллик йўлини аниқ билгандан кейин уларга топширилган муқаддас амрдан юз ўгиргандан кўра, бу йўлни умуман билмаганлари улар учун яхшироқ эди+. 22 Улар билан юз берган воқеа қуйидаги мақолда ўз тасдиғини топди: «Ит ўз қусуғига, ювилган чўчқа ҳам балчиққа ағанагани қайтар»+.