Шоҳлар иккинчи китоб
22 Яҳова Довудни барча душманлари ҳамда Шоулнинг қўлидан+ қутқарган+ куни, Довуд Яҳовага қуйидаги қўшиқни айтди+. 2 У шундай деди:
«Яҳова менинг қоям, қўрғоним+ ва Қутқарувчимдир+.
3 Худойим менинг қоямдир+, Унда паноҳ топаман,
Менинг қалқониму+ нажот мугузим*, хавфсиз бошпанамдир+.
Қочиб борадиган масканим+, менинг қутқарувчимсан+. Мени зўравонлардан халос қиладиган Сенсан.
4 Мақтовга лойиқ Яҳовани чақираман,
Душманларим қўлидан қутқариламан.
7 Қайғу чекканимда Яҳовага ёлвордим+,
Тангримга тинимсиз илтижо қилдим.
8 Ер силкиниб, тебрана бошлади+,
Осмоннинг пойдеворлари титраб кетди+,
Ғазабланганидан пойдеворлари ларзага келди+.
11 У карубга миниб+ учиб келди.
Фариштанинг* қанотлари устида кўринди+.
12 У атрофини қоронғилик, зим-зиё сувлар ва қуюқ булутлар билан ўраб,
Уларни Ўзига чайла қилди+.
13 Олдида таралиб турган нурдан чўғлар аланга олди.
16 Яҳованинг танбеҳидан, нафасининг кучидан+,
Денгиз туби кўриниб қолди+,
Ернинг пойдеворлари очилиб қолди.
17 У юксакликдан қўлини чўзди-да,
Мени ушлаб, чуқур сувлардан чиқариб олди+.
18 У мени кучли душманимдан,
Мендан нафратланган ва мендан қудратлироқ бўлганлардан халос этди+.
19 Бошимга мусибат тушганда, улар менга қарши чиққан эди+,
Аммо Яҳова менга таянч бўлди.
22 Чунки мен Яҳованинг йўлларидан юрдим,
Худойимни ташлаб кетиб ёвузлик қилмадим.
26 Ўзингга содиқ бўлган кишига садоқатлисан+,
Айбсизга адолат билан муомала қиласан+.
27 Пок одамга поклигингни+,
Маккорга эса топқирлигингни кўрсатасан+.
30 Сенинг ёрдаминг билан босқинчилар тўдасига ҳужум қиламан,
Аллоҳнинг қудрати ила девордан ошиб ўтаман+.
Унда паноҳ топганларнинг барчасига У қалқондир+.
32 Яҳовадан ўзга Худо бормикан?!+
Аллоҳимиздан ўзга қоя бормикан?!+
34 Оёқларимни кийикникидай қилади,
Тик қияликлар+ устига мени маҳкам турғизиб қўяди.
35 У қўлларимга жанг қилишни ўргатади,
Қўлларим мис ёйни бука олади.
37 Қадамларим учун йўлни кенгайтирасан,
Оёқларим сирпаниб кетмайди+.
38 Ғанимларимни таъқиб этиб, уларни йўқ қилиб ташлайман,
Уларни йўқ қилмагунимча ортга қайтмайман.
39 Мен уларни йўқ қилиб, эзиб ташлайман. Шунда улар тура олмайди+,
Улар оёқларим остига йиқилади.
42 Улар фарёд қилиб ёрдам сўраса-да, қутқарадиган ҳеч ким бўлмайди,
Ҳатто Яҳовага нола қилишса ҳам, У жавоб бермайди+.
43 Ердаги чанг сингари уларни толқон қиламан,
Уларни кукунга айлантириб, йўллардаги лойдек топтаб ташлайман.
44 Сен халқимнинг асоссиз айбловларидан мени қутқарасан+.
45 Улар итоаткорлик ила менга қулоқ солади,
Ёт эллар менга хушомадгўйлик қилади+.
46 Ёт элларнинг жасорати сўнади,
Қалъаларидан қалтираб чиқишади.
47 Яҳова барҳаётдир! Қоямга+ шарафлар бўлсин!
Нажот қоям бўлмиш Тангрим юксалсин!+
48 Ҳақ Тангри мен учун қасос олади+,
У халқларни менга тобе қилади+.
49 Душманларимдан У мени халос этади,
50 Шу боис, эй Яҳова, халқлар орасида Сенга шукр айтаман+,