Қонунлар
12 Эгалик қилишингиз учун ота-боболарингизнинг Худоси Яҳова сизларга берадиган юртда яшаганингизда, қуйидаги қонун-қоидаларга бутун умр диққатли бўлиб, риоя қилинглар: 2 сизлар ерларини эгаллаб олмоқчи бўлган халқлар худоларига хизмат қилиш учун қаерда саждагоҳлар қуришган бўлса — хоҳ баланд тоғларнинг устларида бўлсин, хоҳ тепаликларда, хоҳ сершох дарахтларнинг остида бўлсин — уларни бутунлай йўқ қилиб юборинглар+. 3 Уларнинг қурбонгоҳларини вайрон қилинглар, муқаддас тошларини синдиринглар+, муқаддас устунларини оловда ёндиринглар, худоларининг ўйма тасвирларини кесиб ташланглар+, худоларидан ном-нишон ҳам қолдирманглар+.
4 Худойингиз Яҳовага топинаётганингизда, уларга ўхшаб топинманглар+. 5 Яхшиси, Тангрингиз Яҳова Ўз исмини улуғлаш учун ва қабилаларингиз орасидан Ўзига маскан қилиш учун танлаган жойга боринглар ва ўша ерда Унга топининглар+. 6 Куйдириладиган қурбонликларингизни+, қурбонлигу ушрларингизни*+, хайр-эҳсонларингизни+, қасам назрларини, ихтиёрий назрларни+, қорамол ва қўй-эчкиларингизнинг биринчи боласини+ ўша ерга олиб келинглар. 7 Худойингиз Яҳова сизларга барака бергани учун, ўзингиз ва хонадонингиз аъзолари ўша ерда, Тангрингиз Яҳованинг олдида гўштни тановул қилиб+, барча ишларингиздан хурсанд бўлинглар+.
8 Ҳозир биз бу ерда қилаётгандай йўл тутманглар. Ҳар бирингиз ўз назарингизда тўғри бўлиб кўринган ишни қиляпсизлар. 9 Чунки сизлар турар жойингизга, Аллоҳингиз Яҳова сизларга мерос қилиб бераётган жойга+ ҳали етиб бормагансизлар. 10 Иордан дарёсини кечиб ўтиб+, Аллоҳингиз Яҳова эгалик қилишингиз учун сизларга бераётган юртда яшаганингизда, У атрофингиздаги барча душманларингиздан сизларни халос қилиб, осойишталик ато этади ва сизлар хавфсизликда яшайсизлар+. 11 Тангрингиз Яҳова Ўз исмини улуғлаш учун қаерни танласа, ўша ерга+ мен сизларга буюрган нарсаларни: куйдириладиган қурбонликларингизни, қурбонлигу ушрларингизни+, хайр-эҳсонларингизни, Яҳовага қасам ичиб бераман деган ҳар қандай қасам назрингизни олиб келинглар. 12 Худойингиз Яҳованинг олдида ўзингиз, ўғилу қизларингиз, қул ва чўриларингиз, шунингдек, сизларга қўшилиб шаҳарларингизда яшаётган леви ҳам хурсанд бўлсин+. Чунки левига сизлар билан бир қаторда улуш ҳам, мерос ҳам берилмаган+. 13 Дуч келган жойда куйдириладиган қурбонликларингизни келтиришдан эҳтиёт бўлинглар+. 14 Тангрингиз Яҳова қайси қабиланинг ҳудудидан Ўзи учун жой танласа, ўша ердагина куйдириладиган қурбонликларингизни келтиринглар ва ўша ерда мен сизларга буюрган нарсаларни бажаринглар+.
15 Жонлиқни истаган ерингизда, Аллоҳингиз Яҳова шаҳарларингизда* сизларга берган баракасига кўра сўйиб еяверинглар+. Ғизол ёки буғуни еганингиздек, жонлиқни пок инсон ҳам, нопок ҳам ейиши мумкин. 16 Фақат унинг қонини истеъмол қилманглар+. Қонни сув каби ерга тўкинглар+. 17 Донингиз, янги шаробингиз ва мойингизнинг ўндан бир қисми, қорамол ва қўй-эчкиларингизнинг биринчи боласи, қасам ичиб бераман деб айтган ҳар қандай қасам назрларингиз, ихтиёрий назрларингиз ёки хайр-эҳсонларингиз шаҳарларингизда ейилишига йўл қўйманглар+. 18 Уни Худойингиз Яҳова танлаган жойда+, Аллоҳингиз Яҳованинг ҳузурида ўзингиз, ўғилу қизларингиз, қул ва чўриларингиз, шунингдек, сизларга қўшилиб шаҳарларингизда яшаётган леви ҳам есин. Худойингиз Яҳованинг олдида барча ишларингиздан хурсанд бўлинглар. 19 Юртингизда яшар экансиз, левига беэътибор бўлманглар+.
20 Тангрингиз Яҳова сизларга ваъда қилганидай+ ҳудудингизни кенгайтирганида+, гўшт ейишни истаб: “Гўшт егим келяпти”,— десангиз, истаган ерингизда гўшт еяверинг+. 21 Агар Тангрингиз Яҳова Ўз исмини улуғлаш учун танлаган жой+ сиздан узоқда жойлашган бўлса, унда Яҳова сизга берган қорамолингиз ёки қўй-эчкингизни мен сизларга буюрганимдек сўйиб, шаҳарларингизда, ўзингиз истаган ерда енглар. 22 Ғизол ёки буғуни еганингиздек, жонлиқни пок инсон ҳам, нопок ҳам ейиши мумкин+. 23 Фақат қонни истеъмол қилмасликка қатъий қарор қилинглар+, чунки қон — бу ҳаёт*+. Ҳаётни эт билан бирга еманглар. 24 Қонни истеъмол қилманглар. Уни сув каби ерга тўкинглар+. 25 Ўзингизга ва сизлардан кейин яшайдиган болаларингизга яхши бўлиши учун қонни истеъмол қилманглар, чунки сизлар Яҳованинг назарида тўғри бўлган ишни қиляпсизлар. 26 Яҳова танлаган жойга келганингизда, ўзингиз билан фақат муқаддас тортиқларингизни ва қасам назрларингизни олиб келинглар. 27 Ўша ерда куйдириладиган қурбонликларингизни — эт ва қонни+ Худойингиз Яҳованинг қурбонгоҳига келтиринглар. Бошқа қурбонликларингизнинг қони эса, Тангрингиз Яҳова қурбонгоҳининг ёнбошига тўкилсин+. Қурбонликларнинг гўштини эса ейишингиз мумкин.
28 Мен сизларга айтаётган ушбу барча сўзларга диққатли бўлиб бўйсунинглар. Шунда ўзингизга ва сизлардан кейин яшайдиган болаларингизга яхшилик доим ёр бўлади. Чунки сизлар Аллоҳингиз Яҳованинг назарида тўғри бўлган ишни қиляпсизлар.
29 Тангрингиз Яҳова ерларини эгаллаб олишингиз учун ўша халқларни йўқ қилгач+, юртда яшаб юрганингизда, 30 эҳтиёт бўлинглар. Улар кўз олдингизда йўқ қилинганидан кейин, ўзингиз ҳам тузоққа тушиб қолманглар. Уларнинг худолари ҳақида суриштириб: “Бу халқлар ўз худоларига қандай хизмат қилган экан? Мен ҳам шундай хизмат қиламан”+,— деманглар. 31 Худойингиз Яҳовага топинаётганингизда, уларга ўхшаб топинманглар. Чунки улар ўз худоларига сиғинганда, Яҳова нафратланадиган турли жирканч ишларни қилишади. Улар худоларига атаб ҳатто ўғилу қизларини оловда куйдиришади+. 32 Сизларга айтган ҳар бир сўзимга астойдил риоя қилинглар+. Уларга ҳеч нарса қўшманглар ҳам, олиб қўйманглар ҳам+.