Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси.
19 Самолар Аллоҳнинг улуғворлигидан хабар беради+,
Кўклар Унинг қўллари ижоди тўғрисида эълон қилади+.
2 Кундан-кунга уларнинг гаплари сув каби қуйилиб келади,
Тун тунга У ҳақда билим очади.
3 Уларнинг на гаплари, на сўзлари,
На овозлари эшитилади.
4 Шундай бўлса-да, уларнинг товуши* ернинг тўрт тарафига,
Уларнинг хабари заминнинг чеккаларига қадар етиб боради+.
Худо самоларда қуёш учун чодир тиккан,
5 Қуёш гўшангадан чиққан куёвга ўхшайди,
Ўз йўлида югуриб кетаётган қудратли киши каби қувонади.
6 У самоларнинг бир четидан чиқиб,
Бошқа четигача айланиб боради+.
Ҳеч нарса унинг тафтидан яширина олмайди.
7 Яҳованинг қонуни мукаммалдир+, инсонга қайтадан куч бахш этади+,
Яҳованинг эслатмалари ишончлидир+, тажрибасиз кишини доно қилади+.
9 Яҳовадан қўрқиш+ яхшидир, тоабад давом этади.
Яҳованинг ҳукмлари тўғридир, ҳаммаси адолатлидир+.
10 Улар олтиндан жуда қиммат,
Тоза олтиндан ҳам анча қадрлироқдир+.
Улар болдан, асалари уясидан томаётган асалдан ширинроқдир+.
12 Ким қилган хатоларини англай олади?+
Билмасдан қилган гуноҳларимни кечир.
Шунда мен бенуқсон бўламан+,
Оғир гуноҳлардан холи бўламан.