Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Яҳова хизматчиси Довуднинг саноси.
36 Ёвуз одамнинг қалби тубида гуноҳ пичирлайди,
Унинг кўзларида худотарсликдан нишон ҳам йўқ+.
2 У ўзига бино қўйгани боис,
Хатосини пайқамайди ҳам, ундан жирканмайди ҳам+.
3 Оғзидан ёмон ва ёлғон гаплар чиқади,
Яхшилик қилиш нима эканини тушунишга ақли етмайди.
4 Ҳатто ётоғида ҳам ёмонлик қилиш режасини тузади.
У эгри йўлда туради,
Ёмонликдан юз ўгирмайди.
Сен инсонни ҳам, ҳайвонни ҳам омон сақлайсан, эй Яҳова!+
7 Меҳр-садоқатинг нақадар бебаҳодир, эй Тангрим!+
Қанотларинг соясида инсон ўғиллари
паноҳ топади+.
11 Такаббурларнинг оёғи мени топташига,
Ёвузларнинг қўли мени сарсон қилишига йўл қўйма.
12 Ана, бадкирдорлар қулади,
Улар йиқилиб, туролмай қолди+.