Ҳикматлар
5 Инсон қалбидаги ўй-ниятлар чуқур сувдайдир,
Ақл-идрокли уларни ташқарига чиқаради.
6 Кўплар ўзини меҳр-садоқатлиман деб айтади,
Аммо чинакам ишончли одамни ким топа олади?!
7 Одил бенуқсонлик йўлида юради+,
Унинг туғилажак фарзандлари бахтлидир!+
10 Нотўғри тарози билан сохта ўлчов,
Иккови ҳам Тангри Яҳовага жирканчдир+.
12 Эшитадиган қулоқ, кўрадиган кўз,
Икковини ҳам Яҳова яратган+.
13 Уйқуни яхши кўрма, акс ҳолда қашшоқ бўласан+.
Кўзларингни оч, шунда нонга тўясан+.
14 Харидор: «Яхши эмас, яхши эмас!» — дейди-ю,
Аммо нарироққа бориб мақтанади+.
15 Олтин ҳам, маржон ҳам қимматбаҳодир,
Лекин билимли тил улардан-да бебаҳо!+
17 Алдов йўли билан топилган нон одамга ширин туюлади,
Аммо кейин оғзи шағалга тўлади+.
19 Туҳматчи сирларни ошкор қилади+,
Ғийбатчига шерик бўлма.
20 Кимки ота-онасини қарғаса,
Қоронғи тушганда чироғи сўниб қолади+.
21 Очкўзлик билан олинган мерос,
Натижада барака келтирмайди+.
22 «Ёмонликка ёмонлик қайтараман!»+ — дема.
Яҳовага умид боғла+, У сенга ёрдам беради+.
23 Икки хил тарози тошлари Яҳовага жирканчдир,
Нотўғри тарози ҳам яхши эмас.
24 Инсон қадамларини Яҳова йўналтирар экан+,
У ўз йўлини қандай қилиб англасин?!
25 Агар инсон шошқалоқлик билан: «Бағишладим!»+ — деб,
Сўнг ичган қасами ҳақида ўйласа, тузоққа илинади+.
27 Инсоннинг сўзлари* Яҳова учун чироқ кабидир,
Вужудидаги яширин нарсаларни ошкор этади.
30 Яра ва жароҳат ёвузликдан тозалайди+,
Таёқ инсон вужудини поклайди.