Ҳикматлар
22 Яхши ном катта бойликдан афзалроқ+,
Ҳурмат қозониш кумушу олтиндан аълороқдир.
2 Бою камбағалнинг битта ўхшашлиги бор:
Икковини ҳам Яҳова яратган+.
3 Заковатли инсон хавфни кўриб яширинади,
Тажрибасиз эса олға қадам босиб жазосини тортади.
4 Камтаринлик ва Яҳовадан қўрқиш
Бойлик, шон-шараф ва ҳаёт демакдир+.
9 Сахий инсон барака топади,
Чунки таомини камбағал билан бўлишади+.
10 Мазахчини ҳайдаб юбор,
Шунда жанжал ҳам тугайди,
Баҳс-мунозараю ҳақоратга чек қўйилади.
12 Яҳованинг кўзлари билимни асрайди,
Хоинларнинг сўзларини эса йўққа чиқаради+.
13 Ялқов: «Ташқарида шер юрибди!
У ерга чиқсам, мени тилка-пора қилади!»+ — дейди.
14 Бузуқ аёлнинг оғзи чуқур чоҳ кабидир+.
Яҳова ҳукм этган одам унга қулайди.
17 Қулоқ тутиб, дононинг сўзларини тингла+,
Шунда билимимни қалбингга жо қиласан+.
18 Уларни доим қалбингда сақлаб+,
Тилингдан асло туширмасанг, нақадар яхши!+
19 Яҳовага таянишинг учун,
Бугун сенга билим беряпман.
20 Бундан олдин ҳам сенга ёзиб,
Маслаҳату йўл-йўриқ бермаганмидим?!
21 Сени юборганга аниқ хабар етказишинг учун,
Ҳақ ва ишончли сўзларни ўргатмаганмидим?!
22 Камбағални камбағал деб талама+,
Шаҳар дарвозаси олдида бечорага зулм ўтказма+.
23 Чунки уларнинг масаласини Яҳованинг Ўзи кўриб чиқади+,
Уларни алдаганларни У ҳаётдан маҳрум этади.
24 Аччиғи тез одамга шерик бўлма,
Жиззаки кишига қўшилиб қолма.
25 Йўқса, унинг сўқмоқларини ўрганиб,
Жонингни тузоққа туширасан+.
26 Қўл сиқишиб гаров ўйнайдиганлар,
Ўзганинг қарзи учун кафил бўладиганлар орасида юрма+.
27 Агар тўлашга ҳеч вақоинг бўлмаса,
Ётган тўшагинг тортиб олинади.
28 Қадимда ота-боболаринг ўрнатган
Чегара белгисини силжитма+.
29 Ўз ишига маҳоратли одамни кўрганмисан?
У оддий инсонлар эмас,
Шоҳлар ҳузурида туради+.