Ишаё
45 Яҳова Ўзининг мойлангани Кирга+,
Унинг олдида халқларни бўйсундириб+,
Шоҳларни қуролсизлантириш учун,
Шаҳар дарвозалари ёпилмай,
Олдида қўш табақали дарвозалар очилиши учун,
Ўзи унинг ўнг қўлидан ушлаб+ бундай дейди:
Мис эшикларни парчалаб ташлайман,
Темирли сурма зулфинларни синдираман+.
3 Сенга қоронғи ерлардаги хазиналарни,
Яширин жойлардаги бойликларни бераман+.
Шунда Мен Яҳова эканимни,
Сени исминг билан чақирадиган Исроилнинг Худоси эканимни билиб оласан+.
4 Хизматкорим Ёқуб ва танлаганим Исроил ҳаққи,
Сени исминг билан атайман,
Гарчи Мени билмасанг-да, сенга шарафли исм бераман.
5 Мен Яҳоваман, Мендан бошқаси йўқ.
Мендан бошқа Худо йўқ+.
Гарчи Мени билмасанг-да, куч-қудратингни ошираман.
6 Шарқдан ғарбгача бўлган одамлар
Шуни билиб қўйсинки,
Мендан бошқаси йўқ+.
Мен Яҳоваман, Мендан ўзгаси йўқ+.
7 Ёруғлигу+ қоронғиликни+ Мен яратаман,
Тинчлигу+ фалокатни+ Мен келтираман.
Мен, Яҳова, буларнинг барини амалга ошираман.
8 Эй осмон, ерга ёмғир ёғдир+.
Булутлардан одиллик ёғилсин.
Ер очилиб, нажот мевасини берсин,
Шу билан бир вақтда адолат униб чиқсин+.
Буни яратган Мен, Яҳоваман».
9 Ўз Яратувчиси билан баҳслашадиганнинг ҳолига вой!
Зеро, у бошқа сопол парчалари билан ерда сочилиб ётган
Шунчаки сопол парчасидир.
Гил Кулолга: «Нима ясаяпсан?»+ — деб айтадими?
Ёки ўзинг ясаган буюм: «Унинг қўллари йўқ»*,— дейдими?
10 Отасига: «Нега мени дунёга келтирдингиз?» — деганнинг,
Онасига: «Мени нега туғдингиз?» — деб айтганнинг ҳолига вой!
11 Исроилнинг Муқаддас Худоси+, унга шакл берган Яҳова шундай демоқда:
«Бўлажак нарсалар ҳақида Мени сўроққа тутмоқчимисиз?
Ўғилларим+ ва қўлларим маҳсули ҳақида буйруқ бермоқчимисиз?
12 Ерга шакл берган+ ҳам, инсонни яратган+ ҳам Менман.
13 «Одиллик ҳаққи бир инсонни қўзғатаман+,
Унинг барча йўлларини равон қиламан.
Менинг шаҳримни у қуради+.
Асирликдаги халқимни ҳақ ва пора олмай+ озод этади»+,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова.
14 Яҳова бундай деб айтмоқда:
«Мисрнинг даромади*, Ҳабашистоннинг моллари* ва баланд бўйли саволиклар
Олдингга келиб, сеники бўлади.
Кишанланган ҳолда ортингдан юради.
Келиб сенга сажда қилади+.
Улар сенга эҳтиром кўрсатиб: “Чиндан ҳам Худо сиз билан экан+,
Ундан бошқаси йўқ, Ундан ўзга Тангри йўқ”,— дейди».
15 Эй, Исроилнинг Худоси, эй Нажоткор+.
Ҳа, Сен доим ҳам Ўз ниятингни ошкор этмайсан.
16 Уларнинг бари шарманда бўлиб камситилади.
Бут ясовчиларнинг ҳаммаси иснодга қолади+.
17 Аммо сени, эй Исроил, Яҳова абадий нажотга эриштиради+.
Сен абадулабад уятга қолмайсан, асло шарманда бўлмайсан+.
18 Чунки самоларнинг Яратувчиси+,
Ерга шакл бериб, уни мустаҳкам ўрнатган ҳақ Тангри+
Ерни бекорга эмас*, инсонлар яшаши учун барпо этган+
Яҳова шундай демоқда:
«Мен Яҳоваман, Мендан бошқаси йўқ.
19 Мен яширин жойда+, зулмат диёрида гапирмадим,
Мен Ёқубнинг зурриётига*:
“Мени изланг, аммо уринишларингиз зое кетади”,— демадим.
Мен Яҳоваман, Мен адолатни сўзлайман, тўғриликни эълон этаман+.
20 Эй, халқлар қўлидан омон қолганлар, йиғилишиб келинглар+.
Бу ерга яқинлашинглар.
Ўйма бутларни кўтариб юрувчилару
Нажот бера олмайдиган худога сиғинувчилар ҳеч нимани билмайди+.
21 Қани айтинглар, масалангизни ўртага қўйинглар.
Улар биргаликда маслаҳатлашсин.
Ким буни азалдан айтган?
Ким буни қадимдан эълон этган?
Ахир Мен, Яҳова эмасми?!
Ҳар бир киши олдимда тиз чўкади.
Барча тиллар садоқат ила онт ичиб+,
24 Шундай дейди: “Чексиз адолат ва куч-қудрат танҳо Яҳовага тегишли.
Унга қарши ғазабланганларнинг бари уятга қолиб, ҳузурига келади.
25 Исроилнинг бутун зурриёти Яҳовага хизмат қилиш тўғри эканига амин бўлади+,
У билан мақтанади”».