Ишаё
8 Яҳова менга бундай деди: «Катта тахтача+ олгин-да, унга оддий қалам билан Мохиршалолхошбоз* деб ёз. 2 Сўнгра ишончли шоҳидлар — руҳоний Уриё+ ҳамда Ябаракиёнинг ўғли Закариё Мен учун уни ёзма равишда тасдиқласин».
3 Кейин мен пайғамбар аёлга* яқинлашдим, у ҳомиладор бўлиб, ой куни тўлгач ўғил туғди+. Яҳова менга: «Унга Мохиршалолхошбоз деб исм қўй. 4 Бола ота-она дейишни ўрганмай туриб, Дамашқнинг захиралари билан Самариядан олинган ўлжалар Оссурия шоҳининг ҳузурига олиб кетилади»+,— деди.
5 Сўнгра Яҳова менга яна гапирди:
6 «Бу халқ Шилўвахнинг сокин сувларини рад этди+,
Ратан ва Рамалиёнинг ўғли+ учун қувонди.
7 Мана шу боис Яҳова уларга қарши
Фуротнинг қудратли ва чексиз сувларини,
Оссурия шоҳини+ бутун куч-қудрати ила юборади.
Сув дарёнинг барча оқимларини тўлдириб,
Унинг қирғоқларидан тошади-да,
8 Бутун Яҳудони ювиб кетади.
У сел каби ҳамма ерни босиб, бўғизгача кўтарилади+.
Эй Иммануил+,
Унинг ёйилган қанотлари бутун юртингни қоплайди!»
9 Эй халқлар, зарар етказинг, аммо яксон қилинасиз.
Эй, ернинг олис чеккаларидаги барчангиз, тингланг!
Жангга шай туринг, лекин яксон қилинасиз!+
Жангга шай туринг, лекин яксон қилинасиз!
10 Режа тузинг, аммо у пучга чиқади!
11 Яҳованинг қудратли қўли устимда эди. У мени бу халқнинг йўлидан юрмаслигим учун огоҳлантириб, шундай деди:
12 «Бу халқ: “Фитна уюштирайлик!” — деса, сизлар: “Уюштирайлик!” — деманг.
Улар қўрққан нарсадан қўрқманг,
Титроққа тушманг.
13 Қўшинлар Сарвари Яҳовани муқаддас Зот деб билинг+,
Фақат Ундан қўрқинг,
Унинг олдидагина титранг»+.
14 У муқаддас маскан бўлади,
Исроилнинг иккита хонадони учун
Қоқилиб кетадиган тош,
Урилиб кетадиган қоя бўлади+.
Қуддус аҳолиси учун
Тузоқ ва тўр бўлади.
15 Кўпчилиги қоқилиб қулайди ва жароҳатланади.
Улар тўрга илиниб, тузоққа тушади.
16 Сен эса ёзма тасдиқловни ўраб қўй,
Қонунни шогирдларим орасида муҳрла!
17 Ёқуб хонадонидан юзини яширган+ Яҳовани интизорлик билан кутаман+, Унга умид боғлайман.
18 Мен ва Яҳова менга ато этган фарзандлар+ Сион тоғида маскан қурган Қўшинлар Сарвари Яҳова Исроил халқига берган аломатларию+ мўъжизалари бўламиз.
19 Борди-ю, улар сизларга: «Чириллайдиган, пинғиллайдиган арвоҳ чақирувчилардан, фолбинлардан сўранглар»,— деса, сўрайсизми? Ахир халқ ўз Худосига мурожаат қилиши керак-ку! Наҳотки улар тириклар учун ўликлардан сўраса?!+ 20 Аксинча, улар қонунга ва ёзма тасдиқловга мурожаат этишлари даркор!
Улар бу сўзга мувофиқ гапирмаса, тонг шуъласини кўрмайди+. 21 Ҳар бири юрт бўйлаб дард ичра оч-наҳор кезиб юради+. Очлигидан ғазабланиб ўз шоҳини лаънатлайди, юқорига қараб Тангрисини қарғайди. 22 Сўнгра ерга қараб қайғу-аламу қоронғилик, чорасизлигу қийинчилик ва қуюқ зулматдан бўлак нарсани кўрмайди.