Юҳаннонинг биринчи мактуби
4 Қадрдонларим, Худодан деб туюлган ҳар қандай хабарга ишонаверманглар+, аксинча улар Аллоҳдан эканини+ текшириб кўринглар. Чунки дунёда кўп сохта пайғамбарлар пайдо бўлган+.
2 Тангри томонидан илҳомлантирилган хабарни бундай билиш мумкин: Исо Масиҳ инсон бўлиб келганини тан олган ҳар қандай хабар Худодандир+. 3 Исони тан олмайдиган ҳар бир хабар эса Худодан эмас+, балки пайдо бўлиши кераклигини сизлар эшитган дажжолдан+ ва айни пайтда у дунёдадир+.
4 Азиз болалар, сизлар Аллоҳнинг фарзандларисиз ва уларни енгдингиз+, чунки сизлар билан бирликда бўлган Худо+, дунё билан бирликда бўлган Иблисдан устундир+. 5 Улар бу дунёдан+, ана шунинг учун гаплари ҳам дунёга оид ва дунё уларга қулоқ солади+. 6 Биз Аллоҳданмиз. Худони таниб-билган бизни тинглайди+, Тангридан бўлмаган эса бизни тингламайди+. Шу йўсин, хабар чин ёки сохта эканини аниқлаяпмиз+.
7 Азизларим, бир-биримизни севишни бас қилмайлик+, зеро севги Худодандир. Севадиган киши Аллоҳнинг фарзандидир ва Тангрини таниб-билмоқда+. 8 Севмайдиган киши Худони танимаган, чунки Аллоҳнинг Ўзи севгидир+. 9 Тангрининг муҳаббати бизга шунда ошкор бўлдики, Худо ягона Ўғлини дунёга юборди+, токи биз у орқали ҳаётга эга бўлайлик+. 10 Муҳаббат биз Худони севдик дегани эмас, аксинча У бизни севиб, гуноҳларимиз учун Ўғлини яраштирувчи қурбонлик*+ сифатида юборганидадир+.
11 Қадрдонларим, агар Худо бизни шунчалик севган бўлса, унда биз ҳам бир-биримизни севишга бурчлимиз+. 12 Аллоҳни ҳеч ким ҳеч қачон кўрмаган+. Агар бир-биримизни севсак, Худо биз билан бўлиб, Унинг муҳаббати бизда камол топади+. 13 У руҳини бизга ато этганидан биз У билан бирликда ва У биз билан бирликда эканини билиб оламиз. 14 Ота Ўз Ўғлини дунё қутқарувчиси сифатида юборганини+ ўзимиз кўриб, шоҳидлик беряпмиз. 15 Кимки Исони Худонинг Ўғли деб тан олса+, Худо у билан ва у Худо билан бирликда бўлади+. 16 Худо бизни севишини билиб олдик ва бунга ишонч ҳосил қилдик+.
Худо севгидир+. Севгини ҳамиша намоён этадиган киши Аллоҳ билан ва Аллоҳ у билан бирликдадир+. 17 Севги орамизда баркамол бўлиб боргани учун, ҳукм кунида жасорат* билан гапира оламиз+. Чунки биз ҳам бу дунёда Масиҳ кабидирмиз. 18 Севгида қўрқув йўқ+, аксинча, комил муҳаббат қўрқувни қувиб чиқаради, негаки қўрқув кишанлаб қўяди. Шунинг учун қўрқув остида бўлганнинг севгиси камолотга эришмаган+. 19 Худо бизни биринчи севгани учун, биз Уни севамиз+.
20 Агарда бирон ким: «Мен Худони севаман»,— деса-ю биродаридан нафратланса, у ёлғончидир+. Ахир кўриб турган биродарини сева олмаса+, кўрмаган Худони қандай сева олади?!+ 21 Ундан олган амр қуйидагичадир: Худони севадиган киши биродарини ҳам севиши даркор+.