Ҳикматлар
3 Ўғлим, таълимимни* унутма,
Амрларимга сидқидилдан амал қил.
2 Чунки улар кунларингга кун,
Умрингга умр қўшиб, сенга тинчлик ато этади+.
3 Вафо* билан меҳр-садоқатдан айрилма+.
Уларни бўйнингга тақиб,
Қалбингга ёзиб қўй+.
4 Шунда Тангри ва инсонлар назарида+ илтифот топиб,
Фаҳм-фаросатли бўлиб таниласан.
7 Ўз назарингда доно бўлма+,
Яҳовадан қўрқиб, ёмонликдан юз ўгир.
8 У танангга шифо бериб,
Суякларингга қувват бахш этади.
9 Яҳовани энг яхши нарсанг билан+,
Илк ҳосилинг билан шарафла+.
10 Шунда омборларинг лиқ тўлади+,
Идишларинг* шаробга тўлиб-тошади.
11 Ўғлим, Яҳованинг тарбиясини рад этма+,
Унинг танбеҳидан нафратланма+.
12 Ота яхши кўрган ўғлини тузатганидай+,
Яҳова ҳам Ўзи севган инсонга танбеҳ беради+.
13 Доноликка эришган+,
Ақл-идрокка эга бўлган инсон бахтлидир.
14 Доноликка эришиш кумушдан,
У келтирадиган фойда олтиндан ҳам аълороқдир+.
15 Донолик маржондан* ҳам қимматроқ,
Кўнглинг тусаган ҳеч нарса унга тенг келмайди.
16 Унинг ўнг қўлида узоқ умр,
Чап қўлида эса бойлик ва шон-шуҳрат бор.
17 Унинг йўллари бахт-саодатга,
Сўқмоқлари тинчликка етаклайди+.
18 Унга эга бўлганлар учун у ҳаёт дарахтидир.
Унга маҳкам тирмашганлар бахтли деб аталади+.
19 Яҳова ерни донолик ила барпо этиб+,
Фалакни ақл-идрок ила маҳкам ўрнатган+.
20 Унинг билими туфайли чуқур сувлар бўлиниб,
Булутли осмондан шудринг тушган+.
21 Ўғлим, буларни* назарингдан қочирма,
Донолигу тафаккурдан айрилма.
22 Улар сенга ҳаёт ато этиб,
Бўйнингга зеб-зийнат бўлади.
23 Шунда йўлингда хатарсиз юрасан,
Оёғинг асло қоқилиб кетмайди+.
28 Қўлингда бор бўла туриб,
Яқинингга: «Бор, кейинроқ кел! Эртага бераман»,— деб айтма.
29 Сен билан тинч-тотув яшаётган яқинингга
Ёмонлик қилишни хаёлингга келтирма+.
30 Сенга ёмонлик қилмаган киши билан
Бекордан-бекорга жанжаллашма+.
31 Ёвуз кишига ҳасад қилма+,
Унинг йўлларидан ҳеч бирини танлама.
35 Донолар шон-шарафга сазовор бўлади,
Нодонлар бўлса шармандаликни олқишлайди+.