Ҳикматлар
2 Яхши одам Яҳованинг розилигини олади,
Ёвуз ниятлиларни эса У ҳукм қилади+.
3 Ёвузлик қилган ҳеч бир кимса хавфдан холи бўлмайди+,
Одилнинг томири эса асло юлиб ташланмайди.
5 Одилнинг фикрлари тўғридир,
Ёвузнинг маслаҳати эса алдамчидир.
7 Ёвузлар йўқ қилинади,
Одилнинг уйи эса мустаҳкам туради+.
9 Нонга зор бўлиб, ўзини мақтагандан кўра,
Хизматкори бор бўлган камсуқум одам яхшироқдир+.
10 Одил киши ўз ҳайвонига ғамхўрлик қилади+,
Ёвузнинг меҳрибончилиги ҳам золимликдир.
12 Ёвуз одам ёвузнинг ўлжасига кўз тикади,
Одиллар эса мева берадиган дарахт кабидир.
13 Ёвузнинг бузуқ тили уни тузоққа туширади+,
Одил эса дарддан халос бўлади.
14 Инсон яхши сўзлари туфайли яхшиликка эришади+,
Қилган меҳнатининг мукофотини олади.
16 Аҳмоқ дарҳол жаҳлини тўкиб сочади+,
Заковатли эса ҳақоратга аҳамият бермайди.
17 Ишончли гувоҳ ҳақиқатни гапиради,
Сохта гувоҳ эса ёлғон сўзлайди.
20 Ёмон ниятли одамларнинг қалби маккор бўлади,
Тинчликпарварлар қалби эса шодликка тўлади+.
22 Ёлғончи тил Яҳова учун жирканчдир+,
Садоқат ила йўл тутган эса Уни мамнун этади.
26 Одил киши ўзига яйлов қидиради,
Ёвузнинг тутган йўли эса уни сарсон-саргардон қилади.
27 Дангаса олдидаги ўлжани овлашга эринади+,
Тиришқоқлик эса инсоннинг қимматбаҳо хазинасидир.
28 Одиллик сўқмоғи ҳаётга етаклайди+,
Бу йўлда ўлим йўқдир.