Чиқиш
33 Яҳова Мусога шундай деди: «Сен Миср юртидан олиб чиққан халқ билан бирга бу ердан жўнаб, Мен Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга: “Сенинг зурриётингга* бераман”+,— дея қасам ичган юртга бор. 2 Мен эса олдингда фариштани юбориб+, у ердан канъонлик, аморий, хетий, паризий, хивий ва ёбусийларни қувиб чиқараман+. 3 Сут билан асал оқадиган юртга бор+. Лекин йўлда сизларни йўқ қилиб юбормаслик учун+, Мен сизлар билан бирга бормайман, чунки сизлар ўжар халқсиз»+.
4 Халқ бу қаттиқ сўзларни эшитиб, мотам тута бошлади ва ҳеч ким тақинчоқларини тақмади. 5 Яҳова Мусога: «Исроил халқига бундай деб айт: “Сизлар ўжар халқсиз+. Мен орангизда бир зумда айланиб чиқиб, сизларни қириб ташлаган бўлардим+. Шундай экан, тақинчоқларингизни ечиб қўйинглар, Мен эса сизлар билан қандай йўл тутишни ўйлаб кўраман”»,— деди. 6 Исроил халқи Хорев тоғининг олдида тақинчоқларини ечиб, уларни бошқа тақмади.
7 Мусо бўлса чодирини олиб, қароргоҳнинг ташқарисига, ундан узоқроқ жойга ўрнатди ва уни учрашув чодири деб атади. Яҳовадан бирор нарса сўрамоқчи бўлган ҳар ким+ қароргоҳнинг ташқарисидаги учрашув чодири олдига борар эди. 8 Мусо чодир томон йўл олиши биланоқ, бутун халқ ўрнидан қўзғаларди ва ҳар бири ўз чодири олдида туриб, Мусо чодирга кирмагунча орқасидан қараб турарди. 9 Мусо чодирга кирган заҳоти эса, булут устуни+ пастга тушиб, чодирнинг кираверишида турарди. Бу пайтда Худо Мусо билан гаплашарди+. 10 Бутун халқ булут устуни чодирнинг кираверишида турганини кўрганда, ҳар бири ўз чодири кираверишида мук тушиб таъзим қиларди. 11 Одамлар бир-бири билан гаплашгандай, Яҳова ҳам Мусо билан юзма-юз сўзлашарди+. Мусо қароргоҳга қайтиб борганида, унинг хизматчиси ва ёрдамчиси+ бўлмиш Нун ўғли Ёшуа+ чодирдан нари кетмасди.
12 Мусо Яҳовага қуйидагиларни айтди: «Сен менга: “Бу халқни бошлаб бор”,— деб айтяпсан, аммо мен билан кимни юборишингни айтмадинг. Бундан ташқари, менга: “Сени яхши биламан* ва сен Менинг назаримда илтифот топдинг”,— деган эдинг. 13 Агар Сенинг назарингда илтифот топган бўлсам, ўтинаман, Сени таниб-билишим учун ва бундан буён ҳам назарингда илтифот топишим учун, менга Ўз йўлларингни очиб бер+. Шунингдек, бу халқ Сенинг халқинг эканини эсингда тут»+. 14 Аллоҳ унга: «Ўзим сен билан бирга бораман+ ва сенга хотиржамлик ато этаман»+,— деб айтди. 15 Мусо Унга жавобан деди: «Агар Сен биз билан бормайдиган бўлсанг, бизни шу ерда қолдир. 16 Мен ва халқинг Сенинг назарингда илтифот топганимизни қандай билсак бўлади? Биз билан бирга боришингдан эмасми?+ Ахир мен ва халқинг ер юзидаги бошқа халқлар орасида айнан шу билан танилганмиз-ку»+.
17 Яҳова Мусога: «Менинг назаримда илтифот топганинг ва сени яхши билганим боис, сўраган бу нарсаларингни ҳам бажараман»,— деди. 18 Шунда Мусо: «Илтимос, менга Ўз улуғворлигингни кўрсат»,— деб айтди. 19 Тангри унга: «Мен сенга бутун ҳимматимни кўрсатаман ва сенинг олдингда Яҳова деган исмимни эълон этаман+. Илтифот кўрсатгим келган кишига илтифот кўрсатаман. Раҳм-шафқат кўрсатгим келган инсонга раҳм-шафқат намоён этаман»+,— деди. 20 Кейин эса: «Сен Менинг юзимни кўра олмайсан, чунки юзимни кўрган ҳеч бир одам тирик қолмайди»,— дея қўшиб қўйди.
21 Яҳова яна бундай деб айтди: «Менинг ёнимда бир жой бор. Ўша жойдаги қоя устида тур. 22 Менинг улуғворлигим ўтиб кетаётганда, сени қоянинг ёриқ жойига қўйиб, ўтиб кетмагунимча қўлим билан сени ёпиб тураман. 23 Қўлимни олганимда Мени орқамдан кўрасан. Аммо юзимни кўра олмайсан»+.