Яҳудонинг мактуби
1 Мен, Исо Масиҳнинг қули, Ёқубнинг укаси Яҳудо+ даъват этилганларга+, яъни Отамиз Худо билан бирликда бўлиб, Унинг севгисини ҳис қилаётган ва Исо Масиҳ учун сақланаётганларга+ ёзяпман.
2 Сизларда раҳм-шафқат, тинчлик ва муҳаббат ортиб борсин.
3 Азизларим, нажотимиз тўғрисида+ сизларга ёзишни жуда истаган бўлсам-да, муқаддас кишиларга умрбод тақдим этилган имон учун зўр бериб курашишга+ сизларни даъват этишни лозим кўрдим. 4 Сабаби, Муқаддас Ёзувларга биноан, қадимдан жазога тайинланган худосиз инсонлар орангизга суқилиб киришди. Улар Аллоҳнинг иноятидан ахлоқсиз хулқни*+ оқлаш ниятида фойдаланиб, Соҳибимиз ва Ҳазратимиз Исо Масиҳни рад этмоқдалар+.
5 Буларнинг барини билишингизга қарамай, шуни эслатмоқчиман: гарчи Яҳова* Ўз халқини Миср юртидан қутқарган бўлса-да+, имонсизларни кейинчалик ҳалок қилган эди+. 6 Шунингдек, аввалги мавқеининг қадрига етмай, маконини тарк этган фаришталарни+ улуғ кунда ҳукм этилгунга қадар, мангу занжирбанд қилиб, қоронғи зимистонга қамаб қўйган+. 7 Худди шундай Садўм, Ғамўра ва атрофдаги шаҳарлар зинога* батамом берилиб, ғайритабиий шаҳвоний истакларга+ муккасидан кетишганди. Улар абадий оташ жазосига маҳкум этилиб, бизга огоҳлантирувчи сабоқ тариқасида хизмат қилади+.
8 Шу тариқа, бу хаёлпараст кишилар ҳам баданларини булғашади, ҳокимиятни ҳурмат қилишмайди ва Тангри шарафга муяссар этган кишиларни ҳақоратлашади+. 9 Ҳатто бош фаришта*+ Микоил+ Мусонинг жасади тўғрисида Иблис билан баҳслашиб+, у билан рози бўлмаганда уни ҳукм этишга журъат этмай+, балки: «Яҳова* сени ҳукм этсин»+,— деган. 10 Бироқ бу одамлар тушунмайдиган барча нарсалар тўғрисида ёмон гапиришади-ю+, ўзлари эса онгсиз ҳайвонлардай+ табиатан уққан нарсаларида тобора разиллашиб кетишяпти.
11 Уларнинг ҳолига вой! Чунки улар Қобилнинг йўлидан юришган+, мукофотни деб Баломнинг янглиш йўлидан боришган+ ва Кўрахга ўхшаб+ исён қилиб*, ҳалокатга учрашган+. 12 Улар дўстона ўтиришларингизда сизлар билан бирга зиёфат қиладиган сув ости қояларидир+. Бундайлар ўз қорнини ўйлайдиган безбет чўпонлар+, шамолда учиб юрадиган ёмғирсиз булутлар+, кеч куздаги мевасиз, бутунлай қуриб қолган*, таг-томири билан қўпорилган дарахтлардир. 13 Улар уятсиз ишлари билан кўпирган жўшқин денгиз тўлқинларидир+, тоабад қоп-қоронғи зулмат тайёрлаб қўйилган адашган юлдузлардир+.
14 Одаматонинг еттинчи авлоди бўлмиш Ханўх+ ҳам улар ҳақда шундай башорат қилган: «Мана, Яҳова* тумонат* муқаддас фаришталари билан келди+. 15 Худо ҳамманинг устидан ҳукмини ижро этиб+, худосизларнинг Унга ҳурматсизларча қилган барча ёвуз ишлари-ю, Унга қарши айтган ярамас сўзларини фош қилгани келди»+.
16 Бу одамлар нолийдиган+, турмушидан норози, ўз хоҳиши бўйича иш тутадиган кишилардир+. Улар ўзларини мақташади ва манфаатларини кўзлаб тилёғламалик қилишади*+.
17 Сизларга келсак, азизларим, Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг ҳаворийлари* илгари айтган гапларини эсга олайлик. 18 Ахир улар сизларга: «Охирги кунларда мазахчилар пайдо бўлиб, ўзларининг беҳаё истакларига биноан йўл тутишади»+,— деб айтишарди. 19 Бундайлар нифоқ солувчи+, нафс бандаси* бўлиб, маънавий инсон эмаслар*. 20 Сизлар эса қадрдонларим, ўзингизни азизу муқаддас имонингиз асосида мустаҳкамлаб, муқаддас руҳ таъсири остида ибодат қилинглар+. 21 Абадий ҳаётга эришиш учун Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг раҳм-шафқатига умид қилаётиб+, ўзингизни Худонинг меҳр-муҳаббатида сақланглар+. 22 Шунингдек, иккиланувчи кишиларга+ раҳмдиллик кўрсатишдан тўхтаманглар+. 23 Бундайларни оловдан чиқаргандай қутқаринглар+. Ўзгаларга ҳам раҳмдил бўлинг, аммо буни қўрқув ила бажариб, ҳатто уларнинг ёвуз ишлари* билан булғанган кийимдан ҳам ҳазар қилинглар+.
24 Сизларни йиқилишдан сақлаб қолишга ва Ўзининг улуғвор нигоҳида катта қувонч ила бенуқсон турғизишга қодир бўлган+, 25 яккаю-ягона Халоскоримиз Худога, Ҳазратимиз Исо Масиҳ орқали азалдан, ҳозир ва тоабад шон-шараф, улуғворлик, куч-қудрат ва салтанат бўлсин! Омин.