Ҳўшея
3 Эфрайимни қучоғимга олиб+, юришга ўргатган Мен эдим+,
У бўлса унга шифо берган Мен эканимни тушунмади.
4 Уни меҳрибонлик ва севги ила* етаклаган эдим+,
Бўйнидан бўйинтуруғини олиб ташлаб,
Ҳар бирини меҳр билан озиқлантирган эдим.
5 Улар Мисрга қайтмайди, аммо уларнинг шоҳи Оссурия бўлади+.
Сабаби, улар Менга қайтишдан бош тортди+.
6 Унинг шаҳарлари бўйлаб қилич оралаб+,
Сурма зулфинларини синдиради, фитналари дастидан уларни қирғин қилади+.
7 Халқим Менга хиёнат қилишга мойилдир+,
Улар юқорига* даъват этилса-да, ҳеч бири кўтарилмади.
8 Эй Эфрайим, сендан қандай воз кечаман?+
Эй Исроил, сени қандай қилиб ёв қўлига топшираман?
Қай йўсин сени Адманинг кўйига соламан?
Қандай қилиб сени Завўйимнинг ҳолига тушираман?+
Қалбимдаги ниятим ўзгариб,
Меҳр-шафқатим уйғонди+.
9 Оташин ғазабимни сочмайман,
Эфрайимни бошқа хароб қилмайман+.
Ахир Мен инсон эмас, Худоман,
Орангиздаги Муқаддас Зотман.
Сизларга қарши қаҳр-ғазаб ила келмайман.
10 Улар Яҳованинг ортидан эргашади, У шер каби бўкиради+,
Бўкирганида, ўғиллари титраганча ғарбдан келади+.
11 Улар Мисрдан қушдай титраб,
Оссуриядан каптардай қалтираб келади+.
Мен уларни ўз уйларига жойлаштираман»,— демоқда Яҳова+.
12 «Эфрайим Мени ёлғон билан,
Исроил уйдирма гаплар билан чулғаб олди+.
Яҳудо эса ҳамон Аллоҳ билан юрмоқда,
Энг Муқаддас Зотга у содиқдир»+.