Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси.
20 Бошингга қайғу тушган кунда Яҳова ибодатингга жавоб берсин.
Ёқуб Тангрисининг исми сен учун ҳимоя бўлсин+.
3 Туҳфа этган ҳамма назрларингни эсласин,
Куйдириладиган қурбонлигингни илтифот кўрсатиб* қабул қилсин. (Села)
4 У сени кўнглингдаги орзуларга етказиб+,
Барча режаларингга ривож берсин.
Яҳова барча тилакларингни бажо келтирсин.
6 Энди тушундим, Яҳова Ўз мойланганини қутқарар+,
Осмондаги муқаддас маконидан унинг ибодатига жавоб берар,
Қудратли ўнг қўли билан уни асраб қолар экан+.
7 Айримлар араваларга, бошқалар отларга таянади+,
Биз эса Тангримиз Яҳованинг исмини айтиб чақирамиз+.
8 Барча душманларинг йиқилиб ҳалок бўлади,
Аммо биз ўрнимиздан кўтарилиб, тик турамиз+.
9 Эй Яҳова, шоҳни паноҳингда асра!+
Ёрдам сўраб ёлворган кунимиз бизга жавоб бер+.