Забур
Довуд саноси.
3 Найзанг билан ойболтангни мени таъқиб қилувчиларга қарши кўтар+.
Менга: «Сенинг нажотинг Менман»+,— деб айт.
4 Илоё, жонимни* олиш пайида юрганлар уятга қолиб, камситилсин+.
Мени йўқ қилиш учун фитна уюштираётганлар шарманда бўлиб орқага чекинсин.
5 Улар худди шамол учириб кетган сомондай бўлсин,
Яҳованинг фариштаси уларни қувиб юборсин+.
6 Яҳованинг фариштаси уларни таъқиб қилганда,
Уларнинг сўқмоқлари қоронғи ва сирпанчиқ бўлсин.
7 Мени тузоққа тушириш учун улар бесабаб тўр қўйиб,
Бесабаб менга чоҳ қазиди.
8 Илоё, кутилмаганда бошларига фалокат ёғилсин,
Яшириб қўйган тўрга ўзлари тушсин,
Унга қулаб, ҳалок бўлсин+.
9 Мен эса Яҳованинг ишлари учун қувонаман!
Нажот бергани учун шод бўламан.
10 Мен бутун вужудим билан:
«Эй Яҳова, Сенга ўхшаши борми?
12 Жудолик дардига мени мубтало қилиб,
Яхшилик эвазига ёмонлик билан қайтаради+.
13 Улар касал бўлганда, мен жулга ўрандим,
Қайғу чекиб, рўза тутдим,
Аммо улар учун қилган ибодатларим жавобсиз қолди.
14 Дўсти ёки ўз биродари учун ташвишлангандай,
Худди онаси учун қайғураётган кишидай, ғам-ғуссадан бошимни эгиб юрдим.
15 Мен қоқилганимда эса улар қувониб, биргаликда йиғилди,
Пистирмадан менга ҳужум қилиш учун тўпланди,
Мени тилка-пора қилмагунча тинчимади.
17 Эй Яҳова, қачонгача бунга қараб турасан?+
18 Шунда улкан жамоат ичра Сенга раҳматлар айтаман+,
Халойиқ орасида Сени шарафлайман.
19 Душманларим бесабаб устимдан кулишига изн берма,
Мендан бесабаб нафратланаётганлар+ бадниятлик билан кўз қисишига йўл қўйма+.
20 Чунки улар тинчлик ҳақида гапирмайди,
Айёрлик билан юртнинг тинчликсевар кишиларига қарши режа тузади+.
21 Мени айблаш учун оғизларини катта очади,
Улар: «Эҳа! Эҳа! Буни ўз кўзимиз билан кўрдик!» — дейди.
22 Сен буни кўриб турибсан-ку, эй Яҳова! Сукут сақлама+.
Эй Яҳова, мендан йироқда турма+.
23 Мени ҳимоя қилиш учун уйғон, ўрнингдан қўзғал,
Эй Худойим Яҳова, маҳкамада мени ҳимоя қил.
24 Мени Ўз адолатингга кўра ҳукм қил+, эй Аллоҳим Яҳова,
Улар устимдан кулишига йўл қўйма.
25 Илоё, улар ҳеч қачон: «Эҳа! Заб иш бўлди-да!» — деб айтмасин.
Улар асло: «Биз уни яксон қилдик»,— демасин+.
26 Бошимга мусибат тушганига севинаётганларнинг бари
Уятга қолиб, шарманда бўлсин.
Ўзини мендан юқори қўяётганлар иснодга қолиб, камситилсин.
27 Одиллигимга қувонаётганлар эса шодликдан ҳайқирсин,
Улар тинимсиз:
«Хизматчиси тинч-омонлигидан мамнун бўлаётган Яҳова улуғлансин!»+ — деб айтсин.