Забур
Осиф саноси+.
2 Сиондан, гўзаллик чўққисидан+ Худо нур таратади.
3 Аллоҳимиз келади ва У сукут сақлаб турмайди+.
5 «Менга қурбонлик келтириб, Мен билан аҳд қилганларни+,
Садоқатли кишиларни олдимга йиғиб келинг!»
6 Самолар Унинг одиллигини эълон этади,
Зеро, Тангрининг Ўзи Ҳакамдир+. (Села)
7 «Эй халқим, Мени тингла, Мен гапираман,
Эй Исроил, сенга қарши гувоҳлик бераман+.
Мен Худоман, сенинг Худойингман+.
8 Келтирган қурбонликларинг учун ҳам,
Доим ҳузуримда турган бутунлай куйдириладиган қурбонликларинг учун ҳам койимайман+.
9 Молхонангдаги буқангга ҳам,
Қўраларингдаги такаларингга ҳам зор эмасман+.
10 Ахир ўрмондаги ёввойи ҳайвонларнинг бари Меники+,
Барча йиртқичлар ҳам Менга тегишли.
11 Тоғлардаги ҳар бир қушни биламан+,
Даштдаги сон-саноқсиз жониворлар Меники.
12 Борди-ю, оч қолсам, сендан овқат сўрамайман,
Чунки ҳосилдор ер ва ундаги бор нарса Меникидир+.
13 Мен буқаларнинг гўштини еб,
Эчкиларнинг қонини ичаманми?!+
14 Қурбонлик сифатида Тангрига шукрона келтир+,
Аллоҳ Таоло олдида ичган қасамларингни бажар+.
15 Бошингга кулфат тушганда Мени чақир+,
Мен сени қутқараман ва сен Мени улуғлайсан»+.
16 Ёвуз одамга эса Худо шундай дейди:
19 Оғзинг билан ёмон сўзларни тарқатасан,
Тилингга ёлғон ёпишиб қолган+.
20 Ўтириб олиб, ўз биродарингга қарши гапирасан+,
Туғишган биродарингнинг камчиликларини овоза қиласан.
21 Бу ишларни қилаётганингда Мен сукут сақладим,
Шунинг учун Мени ўзингга ўхшаган, деб ўйладинг.
Аммо энди қилмишларингни фош этиб+,
Сенга танбеҳ бераман.
22 Эй, Худони унутганлар+, бу ҳақда бир ўйлаб кўринг.
Акс ҳолда, сизларни тилка-пора қиламан, ҳеч бирингиз омон қолмайсиз.