Эзра
8 Шоҳ Артаксеркс+ ҳукмронлик қилган даврда, мен билан Бобилдан чиққан хонадонлар бошлари ва уларнинг насабномаси қуйидагичадир: 2 Финхазнинг+ ўғилларидан Гершом, Итамарнинг+ ўғилларидан Дониёр, Довуднинг ўғилларидан Хаттуш; 3 Парўшнинг ўғилларидан бўлган Шаханиёнинг ўғилларидан Закариё ва у билан бирга насабномага киритилган 150 нафар эркак; 4 Пахатмўабнинг+ ўғилларидан бўлган Зарахиёнинг ўғли Элихўнай ва у билан бирга 200 нафар эркак; 5 Заттунинг ўғилларидан+ бўлган Яхазиёлнинг ўғли Шаханиё ва у билан бирга 300 нафар эркак; 6 Адиннинг ўғилларидан+ бўлган Йўнатаннинг ўғли Эвид ва у билан бирга 50 нафар эркак; 7 Эламнинг ўғилларидан+ бўлган Оталиё ўғли Ешаё ва у билан бирга 70 нафар эркак; 8 Шафатиёнинг ўғилларидан+ бўлган Микоилнинг ўғли Забадиё ва у билан бирга 80 нафар эркак; 9 Йўабнинг ўғилларидан бўлган Ёхиёлнинг ўғли Ободиё ва у билан бирга 218 нафар эркак; 10 Банихнинг ўғилларидан бўлган Йўсифиёнинг ўғли Шалумит ва у билан бирга 160 нафар эркак; 11 Бўвайнинг ўғилларидан+ бўлган Бўвайнинг ўғли Закариё ва у билан бирга 28 нафар эркак; 12 Озгаднинг ўғилларидан+ бўлган Хаккатаннинг ўғли Йўханон ва у билан бирга 110 нафар эркак; 13 Одонихам ўғилларининг+ исмлари қуйидагича: Элифалет, Явиёл ва Шамаё ва улар билан бирга 60 нафар эркак, улар охирги бўлиб қайтиб келишган; 14 Биғвайнинг ўғилларидан+ бўлган Утай ва Заббуд ва улар билан бирга 70 нафар эркак.
15 Мен уларни Охабо томонга оқадиган дарё бўйида+ йиғдим. Биз ўша ерда чодир тикиб, уч кун қолдик. Аммо халқ ва руҳонийларни синчиклаб кўриб чиққанимда, уларнинг орасида левилар йўқлиги маълум бўлди. 16 Шундан кейин хабар юбориб, йўлбошчилар ҳисобланган Элиазарни, Ориёлни, Шамаёни, Элнатанни, Ёривни, Элнатанни, Натанни, Закариё ва Машулломни ҳамда устозлик қилган Йўхарив ва Элнатанни чақиртирдим. 17 Уларга Косифиё деб аталган жойнинг йўлбошчиси Иддонинг олдига боришни буюрдим. Косифиёда яшайдиган Иддога ҳамда маъбад* хизматчилари* бўлмиш биродарларининг ёнига бориб, Тангримизнинг уйи учун хизматкорларни юборинглар, деб айтишни уларга тайинладим. 18 Тангримиз бизга ёрдам бергани учун, улар Исроилнинг ўғли, Левининг невараси бўлмиш Махлининг+ ўғилларини, яъни ақл-идрокли Шаравиёни+ ва унинг ўғиллари билан биродарларини, 18 нафар эркакни юборишди. 19 Хашавиё ва у билан бирга Марорининг+ ўғилларидан Ешаё, унинг биродарлари ва уларнинг ўғиллари, жами 20 нафар эркак. 20 Шунингдек, левиларга хизмат қилиш учун Довуд ҳамда беклар берган маъбад хизматчиларидан 220 нафар хизматчи. Уларнинг барчаси номма-ном тилга олинган.
21 Сўнг Тангримизнинг олдида ўзимизни паст тутиб, сафаримиз, ўзимизу фарзандларимиз ва бутун мол-мулкимиз учун Ундан ҳимоя сўраш мақсадида, Охабо дарёси бўйида рўза эълон қилдим. 22 Йўлда душманлардан бизни ҳимоя қилиши учун, шоҳдан аскарлар ва суворилар беришни сўрашга уялдим. Чунки шоҳга: «Аллоҳимиз Ўз қўли билан Уни излаганларнинг барчасига барака беради+, аммо Уни тарк этганларнинг барига кучли ғазабини ёғдиради»+,— деб айтган эдик. 23 Хуллас, биз рўза тутиб, Худойимиздан шу нарсалар ҳақида сўрадик ва У илтижоимизни эшитди+.
24 Шундан кейин мен 12 нафар бош руҳонийни, яъни Шаравиё, Хашавиё+ ва уларнинг 10 та биродарини танлаб олдим. 25 Шоҳ ва унинг маслаҳатчилари, беклари ва ўша ердаги барча исроилликлар Худойимизнинг уйига атаб эҳсон қилган кумуш, олтин ҳамда анжомларни тарозига тортиб уларга бердим+. 26 Мен уларнинг қўлига 650 талант* кумушни, қиймати 2 талантга тенг 100 дона кумуш анжомларни, 100 талант олтинни тортиб бердим. 27 Шунингдек, қиймати 1 000 дарикка* тенг бўлган 20 та олтин косача ва баҳоси олтинга тенг бўлган 2 дона аъло сифатли ярқироқ қизил мис анжом бердим.
28 Сўнг уларга: «Сизлар Яҳова учун муқаддассизлар+. Анжомлар ҳам, ота-боболарингиз Худоси Яҳовага атаб кўнгилдан чиқариб эҳсон қилинган мана бу кумуш ва олтин ҳам муқаддасдир. 29 Бу нарсаларни Қуддусдаги руҳонийлар ва левиларнинг бошлиқлари, Исроилдаги хонадонлар бекларининг олдида тарозига тортиб, Яҳованинг уйидаги хоналарга* олиб бориб топширмагунча, эҳтиёт қилиб сақланглар»+,— дедим. 30 Руҳонийлару левилар Қуддусга, Худонинг уйига олиб бориш учун тарозига тортилган кумуш, олтин ҳамда анжомларни қабул қилишди.
31 Ниҳоят, биринчи ойнинг+ 12- куни биз Охабо дарёси бўйидан+ Қуддусга йўл олдик. Тангримиз бизни ҳимоя қилиб, йўлда душманлардан ҳамда пистирма қўйганлардан қутқарди. 32 Шундай қилиб, биз Қуддусга етиб келдик+ ва у ерда уч кун турдик. 33 Тўртинчи куни кумуш, олтин ва анжомларни Худойимизнинг уйидаги тарозида тортдик+ ва уларни Уриёнинг ўғли руҳоний Миромўтга+, Финхазнинг ўғли Элазарга ҳамда левилардан Ешуванинг ўғли Йўзабадга+, Биннуйнинг+ ўғли Новадиёнинг қўлига топширдик. 34 Ҳаммасини тарозида тортиб, санаб чиққанимиздан кейин, уларнинг оғирлиги қанча эканлигини ёзиб қўйдик. 35 Асирликдан қайтиб келганлар Исроилнинг Худосига атаб куйдириладиган қурбонликларни келтиришди: бутун Исроил учун 12 та буқа+, 96 та қўчқор+, 77 та қўзи ва гуноҳ қурбонлиги тариқасида 12 та такани+ сўйишди. Буларнинг барчасини Яҳовага атаб куйдириладиган қурбонликлар сифатида келтиришди+.
36 Сўнг шоҳнинг фармонларини+ шоҳнинг сатрапларига* ҳамда Фурот дарёсининг+ ғарбидаги* бошқарувчиларга бердик. Шунда улар ҳақ Тангрининг уйини қураётган халққа ёрдам кўрсата бошлашди+.