Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Торли асбоблар жўрлигида. Маскил*. Довуд саноси.
2 Менга эътибор қаратиб, жавоб бер+.
Ташвишларим дастидан ҳаловатимни йўқотдим+.
Ақлу ҳушимдан айрилдим.
3 Душманимнинг гапларидан,
Ёвуз кимсанинг босими дастидан шу кўйга тушдим.
Чунки улар бошимга бало ёғдириб,
Ғазабга миниб, менга қарши тиш қайраяпти+.
5 Мени қўрқув ва титроқ босди,
Изтироб мени исканжага олди.
6 Мен шундай дейман: «Қанийди кабутарникидай қанотларим бўлганида,
Учиб кетиб, хатарсиз жойда макон қурардим!
7 Узоқ-узоқларга қочиб кетардим+.
Чўлу биёбонда қўним топардим+. (Села)
8 Кучли шамол ва бўрондан қочиб,
Пана жойга ошиққан бўлардим».
9 Эй Яҳова, уларни саросимага сол, режаларини йўққа чиқар+.
Чунки шаҳарда бўлаётган зўравонлигу можарони кўриб турибман.
10 Улар туну кун шаҳар деворлари устида айланиб юрибди,
Шаҳар ичида эса жинояту тартибсизликлар ҳукм сурмоқда+.
11 Шаҳардан ёвузлик,
Унинг майдонидан жабр-зулм ва товламачилик аримаяпти+.
12 Мени мазах қилаётган ўз душманим эмас+,
Акс ҳолда, бардош берган бўлардим.
Менга қарши кўтарилган рақибим эмас,
Йўқса ундан яшириниб олган бўлардим.
14 Иккимиз чин дўст эканимиздан қувониб юрардик,
Халойиқ билан биргаликда Худонинг уйига борардик.
15 Душманларим йўқ бўлиб+,
Тириклайин гўрга* кириб кетсин!
Боиси, уларнинг ораларида ва қалбларида ёвузлик ин қурган.
16 Мен бўлсам, Аллоҳга ёлвораман,
Яҳова мени қутқаради+.
18 Менга қарши жанг қилаётганлардан қутқариб, жонимга ором бахш этади.
Чунки кўп одам менга қарши кўтарилди+.
Зеро, улар ёмон йўлларидан қайтишни истамайди,
Худодан ҳам қўрқмайди+.
21 Унинг сўзлари сариёғдан ҳам ёқимли+,
Аммо қалби адоватга тўла.
Унинг сўзлари мойдан ҳам ёқимли,
Бироқ улар қинидан суғурилган қиличдайдир+.
Одил кишининг йиқилишига У асло йўл қўймайди+.
23 Ёвуз кимсаларни эса Сен гўрга туширасан, эй Худо+.
Қонхўр ва алдамчилар умрининг ярмини ҳам яшамайди+.
Мен бўлсам, Сенга умид боғлайман.