Рут
4 Боз шаҳар дарвозаси олдига+ бориб ўтирди. Шу пайт, қариндошлик бурчини ўтай оладиган ўша киши+ ўтиб кетаётганини кўриб, Боз уни: «Фалончи, келинг, бу ёққа ўтиринг»,— деб чақирди. У келиб, ўтирди. 2 Кейин Боз шаҳар оқсоқолларидан+ ўн кишини чақириб: «Марҳамат, бу ерга ўтиринглар»,— деди. Улар ҳам ўтиришди.
3 Шунда Боз қариндошлик бурчини ўтай оладиган кишига+: «Мўаб юртидан қайтиб келган Наима+, биродаримиз Элималекнинг+ даласини сотмоқчи. 4 Буни сизга маълум қилишни лозим деб топдим. Шаҳар аҳолиси ва халқ оқсоқоллари олдида уни сотиб олинг+. Агар оладиган бўлсангиз, олинг. Олмасангиз, менга билдиринг. Чунки сотиб олишга ҳаққи бор киши сиз бўласиз, сиздан кейингиси эса менман»,— деб айтди. Бунга у киши: «Сотиб оламан»+,— деди. 5 Боз унга: «Наиманинг даласини сотиб олган куни, бу далани марҳумнинг беваси мўаблик Рутдан ҳам сотиб олишингиз керак бўлади. Шунда марҳумнинг мероси ўзига тегишли бўлиб қолаверади»+,— деб айтди. 6 Ўша киши бўлса: «Мен уни сотиб ололмайман, чунки ўз меросимни хавф остига қўйган бўламан. Мен сотиб ололмаслигим боис, бундай ҳуқуқни сизга бераман, сиз олаверинг»,— деди.
7 Исроилда сотиб олиш ва айирбошлашга оид ҳар қандай битимни тасдиқловчи қадимдан қолган одат бор эди. Киши сандалининг бир пойини ечиб+, бошқасига берарди ва шу йўсин Исроилда расмий келишув тасдиқланарди. 8 Шу сабабли, қариндошлик бурчини ўтайдиган киши Бозга: «Уни сиз сотиб олинг»,— деди-да, сандалининг бир пойини ечди. 9 Шунда Боз оқсоқолларга ва ўша ердаги бутун халққа қуйидагиларни айтди: «Бугун Наимадан Элималекнинг бор мулкини ва Хилён билан Махлўннинг мол-мулкини сотиб олаётганимга сизлар шоҳидсиз+. 10 Бундан ташқари, марҳумнинг мероси ўзига тегишли бўлиб қолиши ва номи биродарлари ҳамда шаҳардаги одамлар орасидан* ўчиб кетмаслиги учун, мен Махлўннинг хотини мўаблик Рутни хотинликка оляпман+. Бугун сизлар бунга шоҳидсиз»+.
11 Шаҳар дарвозаси олдида ўтирган бутун халқ ва оқсоқоллар шундай дейишди: «Биз шоҳидмиз! Яҳова уйингизга келадиган хотинни, Исроил халқини бунёд этган Роҳила ва Леах сингари баракали қилсин+. Эфратада+ гуллаб-яшнанг, Байтлаҳм+ бўйлаб исмингиз машҳур бўлсин. 12 Яҳова шу аёлдан сизга берадиган насл+ орқали хонадонингизни Тамара Яҳудога туғиб берган Паразнинг+ хонадонидай қилсин».
13 Шундай қилиб, Боз Рутни хотинликка олиб, у билан бирга бўлди. Яҳованинг марҳамати билан Рут ҳомиладор бўлиб, ўғил кўрди. 14 Буни эшитган аёллар Наимага шундай дейишди: «Яҳовага шон-шараф ёғилсин ва исми Исроил юртида улуғлансин! Бугун У сизни қариндошлик бурчини ўтайдиган кишисиз қолдирмади. 15 Бу бола жонингизга жон киритди, қарилик чоғингизда у сизга суянчиқ бўлади. Чунки бу ўғилни, сизни жудаям яхши кўрадиган+ ва етти ўғилдан ҳам аълороқ бўлган келинингиз дунёга келтирди». 16 Наима чақалоқни олиб, бағрига босди ва унга ўзи энагалик қилди. 17 Қўшни аёллар: «Наима учун ўғил туғилди»,— деб, боланинг исмини Обид+ қўйишди. У Довуднинг отаси бўлмиш Эссайнинг+ отасидир.
18 Паразнинг+ насл-насаби қуйидагича: Параздан Хазрон туғилди+, 19 Хазрондан Рам туғилди, Рамдан Оминадов туғилди+, 20 Оминадовдан+ Нахшўн туғилди, Нахшўндан Салмўн туғилди, 21 Салмўндан Боз туғилди, Боздан Обид туғилди, 22 Обиддан Эссай+ туғилди, Эссайдан Довуд туғилди+.