Ёшуа
24 Сўнг Ёшуа Исроил халқининг ҳамма қабилаларини Шакамда йиғди. Исроил халқининг оқсоқоллари, бошчилари, ҳакамлари ва бошлиқларини ҳам чақирди+. Улар ҳақ Тангрининг олдида туришди. 2 Ёшуа бутун халққа қуйидагиларни айтди: «Исроилнинг Худоси Яҳова шундай демоқда: “Қадимда яшаган+ ота-боболарингиз+, улар ичида Иброҳим билан Нахўрнинг отаси Тераҳ, Фуротнинг нариги томонида истиқомат қилиб, бошқа худоларга хизмат қилишган+.
3 Мен бобокалонингиз Иброҳимни+ Фуротнинг нариги томонидан олиб келиб, бутун Канъон юрти бўйлаб олиб юрдим ва унинг зурриётини* кўпайтирдим+. Мен унга Исҳоқни бердим+. 4 Сўнг Исҳоққа Ёқуб билан Эсовни бердим+. Кейинчалик Эсовга Сеир тоғини мулк қилиб бердим+. Ёқуб билан унинг ўғиллари эса Мисрга йўл олишди+. 5 Муайян вақтдан сўнг, Мусо билан Ҳорунни жўнатдим+ ва офатлар юбориб, Мисрни жазоладим+. Кейин сизларни олиб чиқдим. 6 Мен Мисрдан олиб чиққан ота-боболарингиз+ Қизил денгизга етиб келганда, мисрликлар жанг аравалари ва отлиқлари билан уларни денгизгача қувиб келишди+. 7 Шунда улар Яҳовага фарёд қила бошлашди+. Мен қора булут тушириб, ота-боболарингиз билан мисрликларнинг ўртасини тўсиб қўйдим. Кейин мисрликларни денгиз сувларида ғарқ қилдим+. Мисрни не кўйга солганимни ўз кўзларингиз билан кўрдингиз+ ва кўп йил саҳрода яшадингиз+.
8 Мен сизларни Иорданнинг нариги томонида* яшаган аморийлар юртига олиб келдим. Улар сизларга қарши уруш қилишди+, аммо Мен уларни сизларнинг қўлингизга топширдим. Уларнинг юртини эгаллаб олишингиз учун, уларни олдингиздан қириб ташладим+. 9 Шундан кейин Мўабнинг шоҳи, Зиппур ўғли Болоқ Исроил халқига қарши уруш бошлади. У Бавўр ўғли Баломни лаънат ўқишга чақиртирди+. 10 Аммо Мен Баломни тинглашни истамадим+. Шунинг учун у қайта-қайта сизларни дуо қилди+ ва Мен сизларни унинг қўлидан қутқардим+.
11 Кейин сизлар Иордандан ўтиб+, Ерихога келдингиз+. Ерихонинг раҳбарлари*, аморийлар, паризийлар, канъонликлар, хетийлар, гиргошийлар, хивийлар ва ёбусийлар сизларга қарши уруш бошлашди. Аммо Мен уларни сизларнинг қўлингизга бердим+. 12 Сизлар боришингиздан олдин душманларингизни тушкун аҳволга* солдим ва аморийларнинг иккита шоҳини қувиб чиқарганимдек, уларни ҳам олдингиздан ҳайдаб чиқардим+. Бунга ўз қиличингиз ва камонингиз билан эришмадингиз+. 13 Шу тариқа, Мен сизларга ўзларингиз ишлов бермаган ерларни, ўзларингиз қурмаган шаҳарларни бердим+. Сизлар у ерларга ўрнашиб олиб, ўзларингиз ўтқазмаган узумзорлар ва зайтун боғларининг ҳосилини еяпсизлар”+.
14 Шу боис, Яҳовадан қўрқинглар, бенуқсон ва садоқатли бўлиб, Унга хизмат қилинглар+. Фуротнинг нариги томонида ҳамда Мисрда ота-боболарингиз хизмат қилган худоларни йўқ қилиб+, Яҳовага хизмат қилинглар. 15 Борди-ю, Яҳовага хизмат қилиш сизларга маъқул бўлмаса, бугуннинг ўзидаёқ кимга хизмат қилишни+ — Фуротнинг нариги томонида ота-боболарингиз хизмат қилган худоларга+ ёки яшаётган юртингиздаги аморийларнинг худоларига хизмат қилишни танланглар+. Мен ва хонадонимга келадиган бўлсак, биз Яҳовага хизмат қиламиз».
16 Бунга жавобан халқ шундай деди: «Яҳовани қолдириб, бошқа худоларга хизмат қилиш хаёлимизга ҳам келмаган. 17 Ахир Худойимиз Яҳова бизни ва ота-боболаримизни Мисрдан+, бизлар қул бўлган юртдан олиб чиқиб+, кўз олдимизда буюк аломатлар қилган+ ва бутун сафаримиз давомида, халқларнинг орасидан ўтганимизда, уларнинг ҳаммасидан бизни ҳимоя қилиб келган-ку!+ 18 Яҳова биздан олдин бу юртда яшаган барча халқларни, шу қаторда аморийларни ҳам қувиб чиқарди. Шу сабабли, биз ҳам Яҳовага хизмат қиламиз, чунки У бизнинг Худойимиздир».
19 Шунда Ёшуа халққа қуйидагиларни айтди: «Яҳовага чиндан ҳам хизмат қила оласизларми? Чунки У муқаддас Худодир+. У мутлақ садоқатни талаб қиладиган Тангридир+. Қилмишларингизу гуноҳларингизни У кечирмайди+. 20 Агар Яҳовани қолдириб, бегона худоларга хизмат қилсангиз, У ҳам сизларга қарши туради ва яхшилик қилиб келганига қарамай, сизларни қириб ташлайди»+.
21 Халқ бўлса Ёшуага: «Йўқ, биз Яҳовага хизмат қиламиз!»+ — деб жавоб берди. 22 Шунда Ёшуа халққа: «Яҳовага хизмат қилишни ўз ихтиёрингиз билан танлаганингизга ўзингиз гувоҳсиз»+,— деб айтди. Бунга жавобан улар: «Ўзимиз гувоҳмиз»,— дейишди.
23 Ёшуа: «У ҳолда, орангиздаги бегона худоларни йўқ қилиб, юрагингизни Исроилнинг Тангриси Яҳовага мойил қилинглар»,— деди. 24 Халқ унга: «Биз Аллоҳимиз Яҳовага хизмат қилиб, Унга қулоқ соламиз!» — деди.
25 Ёшуа ўша куни халқ билан аҳдлашиб, улар учун Шакамда қоида ва йўл-йўриқни жорий этди. 26 Кейин Ёшуа бу сўзларни Аллоҳнинг Таврот китобига ёзди+. У катта бир тошни олиб+, уни Яҳованинг муқаддас маскани ёнидаги улкан дарахт тагига ўрнатди.
27 Ёшуа бутун халққа: «Мана бу тош сизларга қарши гувоҳ бўлиб хизмат қилади+, чунки у Яҳова бизларга айтган ҳамма нарсани эшитди. Агар Тангрингиздан тонсангиз, бу тош сизларга қарши гувоҳлик беради»,— деб айтди. 28 Шундан кейин Ёшуа халққа рухсат берди. Ҳар бири мерос қилиб олган ерига жўнади+.
29 Бу воқеалардан сўнг, Яҳованинг хизматчиси Нун ўғли Ёшуа 110 ёшда ҳаётдан кўз юмди+. 30 Ёшуани Гаш тоғининг шимолида, Эфрайимнинг тоғли ҳудудида жойлашган Тимнат-Серахда+, унга мерос бўлиб теккан ерда дафн этишди. 31 Исроил халқи, Ёшуанинг бутун умри давомида ҳамда Ёшуадан кейин қолган ва Яҳованинг Исроил халқига қилган барча ишларидан хабардор бўлган оқсоқоллар ҳаётлигида Яҳовага хизмат қилди+.
32 Исроилликлар Мисрдан Юсуфнинг суякларини олиб чиқишган эди+. Улар суякларни Шакамдаги далада кўмишди. Ёқуб бу далани Шакамнинг отаси Хамўрнинг ўғилларидан 100 бўлак кумушга сотиб олган эди+. Шу тариқа бу ер, Юсуф ўғилларининг мероси бўлиб қолди+.
33 Ҳорун ўғли Элазар ҳам ҳаётдан кўз юмди+. Уни ўғли Финхазнинг+ тепалигида дафн этишди. Бу тепалик Эфрайимнинг тоғли ҳудудида жойлашган бўлиб, Финхазга берилган эди.