Аюб
19 Аюб шундай жавоб қайтарди:
4 Борди-ю, хато қилган бўлсам,
Айбим ўз бўйнимда.
5 Агар мени таънага лойиқ деб,
Ўзингизни мендан устун қўяётган бўлсангизлар,
6 Билиб қўйинглар, мени йўлдан оздириб,
Тўрга илинтирган Худонинг Ўзидир.
7 Мана, мен зўравонлик дастидан нола қиляпман, лекин ҳеч ким жавоб бермаяпти+,
Ёрдам сўраб фарёд қиляпман, аммо адолат топмаяпман+.
8 Ўта олмаслигим учун, У йўлимни тош девор билан тўсиб қўйган,
Йўлларимни эса зулмат билан қоплаган+.
9 У мени обрўйимдан маҳрум этиб,
Бошимдаги тожимни ечиб ташлади.
10 Ҳалок этиш учун ҳар томонимдан зарба берди,
Умидимни дарахтдай илдизи билан суғуриб олди.
11 Менга қарши ғазаби қайнаб,
Мени Ўз душманидай кўрди+.
12 Қўшинлари тўпланди-да, мени қуршовга олиб,
Чодирим атрофида қароргоҳ қурди.
13 Ўз ака-укаларимдан мени узоқлаштирди,
Мени танийдиганлар мендан юз ўгирди+.
15 Уйимдаги меҳмонларим+ билан чўриларим менга бегонадай қарашди,
Уларнинг назарида мусофир бўлдим.
16 Хизматкоримни чақирсам, жавоб бермайди,
Ундан раҳм-шафқат сўраб ёлвораман.
17 Нафасим хотинимга жирканч бўлиб қолди+,
Қўланса ҳидимга ака-укаларим ҳам чидамайди.
18 Ҳатто ёш болалар ҳам мендан ҳазар қилади,
Ўрнимдан туришим билан, улар мени мазах қила бошлайди.
21 Менга раҳм-шафқат кўрсатинглар, эй дўстларим, раҳм қилинглар,
Чунки Аллоҳнинг Ўзи менга қўлини теккизди+.
23 Қанийди сўзларим қаламга олиниб,
Китобга ёзиб қўйилганида эди!
24 Қанийди улар темир қаламу қўрғошин ила
Қояга ўйиб ёзилиб, абадий қолса эди!
25 Боиси, халоскорим+ тирик эканини яхши биламан,
У кейинроқ келиб, ернинг устида туради.
26 Терим шу тариқа ириб кетса-да,
Шу этим билан мен Худони кўраман.
27 Уни ўзим кўраман,
Бошқанинг кўзи билан эмас, ўз кўзим билан кўраман+.
Аммо ич-ичимдан тушкунликни ҳис этяпман!*
28 Сизлар бўлса: “Қандай қилиб биз уни таъқиб қиляпмиз?”+ — деб,
Муаммонинг негизи менда ётибди деб ўйлаяпсизлар.
29 Қиличдан сизлар қўрқинглар+,
Чунки қилич қилмишга яраша жазолайди,
Ўшанда ҳакам борлигини билиб оласизлар»+.