Аюб
20 Намахлик Зўфар+ жавоб бериб деди:
2 «Безовта қилаётган фикрларим мени жавоб қайтаришга ундади,
Боиси, ҳис-туйғуларим жунбишга келди.
3 Айтган таъналаринг мени ранжитди,
Шунда онгим жавоб қайтаришга рағбатлантирди.
4 Сенга айтмоқчи бўлган нарсаларни наҳотки билмасанг?
Ахир одам* яратилганидан бери+,
5 Ёвузларнинг қувонч садоси қисқа,
6 Гарчи унинг улуғворлиги осмонгача юксалиб,
Боши булутларга етса-да,
7 У ўз нажасидай қуриб, тоабад йўқ бўлиб кетади,
Уни кўриб юрганлар: “Қани у?” — деб сўрашади.
8 Туш каби учиб кетади, уни топа олишмайди,
Тунги рўё сингари йўқолиб кетади.
9 Уни кўрган кўз ҳам,
Яшаган жойи ҳам уни бошқа кўрмайди+.
10 Болалари камбағаллардан марҳамат излайди,
Йиққан бойлигини ўз қўллари билан эгаларига қайтариб беради+.
11 Суяклари ёшлик куч-қувватига тўла бўлса-да,
У куч-қуввати билан бирга тупроққа ётади.
12 Агар ёмонлик оғзида мазали туюлиб,
Уни тилининг тагига солса,
13 Ташлагиси келмай лаззатланса,
Уни оғзидан чиқармаса,
14 Еган овқати ичида бижғиб,
Ошқозонида кобранинг заҳрига* айланади.
15 У бойликни ютиб юборган эди, аммо энди қайт қилади,
Худо бойликни унинг қорнидан ташқарига чиқаради.
16 У кобранинг заҳрини сўради,
Қора илон уни чақиб ўлдиради.
17 У ҳеч қачон дарё сувини,
Асал билан сариёғнинг оқиб келишини кўрмайди.
18 Мол-мулкини ютмай туриб қайтариб беради,
Савдо-сотиқ қилиб топган бойлигидан баҳраманд бўлмайди+.
19 У камбағалларни эзиб, уларни ташлаб кетган эди,
Ўзи қурмаган уйни тортиб олган эди.
20 Аммо ичида тинчлик-хотиржамлик бўлмайди,
Бойлиги уни қутқармайди.
21 Ютиб юборадиган ҳеч вақоси қолмади,
Шу боис, унинг фаровонлиги узоққа чўзилмайди.
22 Фаровонлиги авж нуқтасига етганда, ғам-ташвиш уни енгади,
Балою офатлар бошига тушади.
23 У қорнини тўйдириб турган бир пайтда,
Аллоҳ оташин ғазабини унга сочади,
Бахтсизликларни ёмғир каби устига ёғдиради.
24 У темир қуроллардан қочиб қутулса ҳам,
Мис ёйнинг ўқлари унга санчилади.
26 Хазиналари тим қоронғиликка улоқтирилади,
Ҳеч ким ёқмаган олов уни ютиб юборади,
Чодирида қолган ҳар қандай одам фалокатга учрайди.
27 Осмон унинг хатосини фош этади,
Ер унга қарши кўтарилади.
28 Худонинг қаҳр-ғазаб кунида уйини сел оқизиб кетади,
Тошқин сувлар ювиб кетади.
29 Ёвузнинг Аллоҳдан оладиган улуши,
Худо унга тайин этган мероси шудир».