Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси. Қўшиқ.
109 Эй, мен мадҳ айтадиган Худо+, жим турма.
2 Ёвуз ва алдамчи кишилар менга қарши оғизларини очди,
Улар мен ҳақимда ёлғон гапиряпти+.
3 Улар нафратга тўла сўзлари билан мени қуршовга олиб,
Бесабаб менга ҳужум қиляпти+.
4 Меҳримга жавобан улар менга қаршилик кўрсатяпти+,
Аммо мен Худога ибодат қилавераман.
6 Душманимни ёвуз киши ҳукм қилсин,
Унинг ўнг томонида қаршилик кўрсатувчи* турсин.
7 Ҳукм қилинаётганда у айбдор деб топилсин,
Ибодати ҳам гуноҳ деб ҳисоблансин+.
9 Болалари етим,
Хотини эса бева бўлиб қолсин.
10 Болалари тиланчилик қилиб, сарсон бўлсин,
Хароба уйларда яшаб, нон излаб юрсин.
11 Қарз берган киши, унинг бор-будини тортиб олсин,
Мол-мулкини бегоналар талаб кетсин.
12 Унга ҳеч ким меҳрибонлик қилмасин*,
Етим болаларига илтифот кўрсатмасин.
13 Унинг насли йўқ бўлиб кетсин+,
Кейинги авлод ичидан уларнинг исми ўчиб кетсин.
14 Ота-боболарининг қилмишларини Яҳова ёдга олсин+,
Онасининг гуноҳи ўчириб ташланмасин.
15 Уларнинг қилган ишини Яҳова доимо эсда тутсин,
Улар ҳақидаги хотирани ер юзидан ўчириб ташласин+.
16 Чунки у яхшилик қилишни унутиб+,
Эзилган+, кўнгли синиқ ва ночор кишиларни ўлдириш ниятида
Уларни таъқиб қилаверди+.
17 У қарғашни яхши кўргани учун, ўзининг бошига қарғиш ёғилди,
Бошқаларни дуо қилмагани учун, ўзи ҳам дуо олмади.
18 У қарғишни кийимдай кийиб олди.
Қарғиш баданига худди сувдай қуйилди,
Суякларига эса мой каби сингиб кетди.
19 Айтган қарғиши кийган кийимидай+,
Доимо тақиб юрадиган белбоғидай бўлсин.
20 Менга қарши чиқиб,
Ёмон гапларни айтган кишига Яҳова шундай жазо беради+.
21 Эй, Олий Ҳукмдор Яҳова!
Исминг ҳаққи менга ёрдам бер+.
Мени қутқар, чунки меҳр-садоқатинг чексиздир+.
23 Мен йўқолиб бораётган кўланкадайман,
Мен худди чигирткадай улоқтириб ташландим.
24 Рўза тутганимдан тиззаларимда мадор қолмади,
Озиб-тўзиб кетдим, тинкам қуриди.
25 Уларга мазах бўлдим+.
Мени кўрганда улар бош чайқайди+.
26 Эй, Аллоҳим Яҳова, менга ёрдам бер,
Меҳр-садоқатинг ила мени халос эт.
27 Буни Сенинг қўлинг қилганини,
Эй Яҳова, менга нажот берганингни улар билсин.
28 Майли улар қарғайверсин, аммо Сен барака бер.
Улар менга қарши кўтарилганда шарманда бўлсин,
Сенинг хизматкоринг эса қувонсин.
29 Менга қарши чиққанлар хўрликни кўйлак,
Шармандаликни тўн қилиб кийиб олсин+.
30 Жон-жаҳдим билан Яҳовани шарафлайман,
Кўп халқлар орасида Унга ҳамду сано айтаман+.
31 Чунки У бечора кишининг ўнг томонида туради,
Уни айблаётганларнинг қўлидан қутқаради.