Ҳикматлар
1 Исроил шоҳининг+, Довуд ўғли+ Сулаймоннинг ҳикматлари+.
2 Улар доноликка+ эга бўлиш, панд-насиҳат* олиш,
Ҳикматли сўзларни тушуниш учун,
3 Адолатга+, заковатга+ ва тўғриликка элтувчи,
Фаҳм-фаросатга етакловчи панд-насиҳат+ олиш учун,
4 Тажрибасизларни заковатли қилиш+,
Ёшларни билиму тафаккурга+ ўргатиш учун ёзилган.
5 Доно одам тинглаб, билимини оширади+,
Фаҳмли киши оқилона йўл-йўриққа эга бўлади+.
6 У ҳикматлару жумбоқларни,
Донишмандларнинг гапларию+ топишмоқларини англайди.
7 Яҳовадан қўрқиш — билимнинг бошланиши+,
Нодонлар эса донолик ва панд-насиҳатни+ рад этади.
10 Ўғлим, агар гуноҳкорлар сени йўлдан урмоқчи бўлса, рози бўлма+.
11 Улар сенга: «Юр биз билан,
Пистирма қўйиб, қон тўкайлик.
Яшириниб олиб, эрмак учун айбсизни ўлжа қилайлик.
12 Мозор* сингари уларни тириклайин ютайлик,
Чоҳ каби бутунлайин ютиб юборайлик.
13 Қимматбаҳо буюмларини тортиб олиб,
Уйларимизни ўлжага тўлдирайлик.
14 Бизга шерик бўл.
Ўлжани тенг бўлиб оламиз»,— дейишса,
15 Ўғлим, уларга эргашма.
Уларнинг йўлига қадам босма+.
16 Чунки уларнинг оёғи ёвузлик қилишга югуради,
Улар қон тўкишга ошиқади+.
17 Қушнинг кўз ўнгида тўр қўйиш фойдасиздир.
18 Шу боис, гуноҳкорлар қон тўкиш учун пистирма қўйиб,
Ўзгаларнинг жонини олиш ниятида яшириниб ётади.
20 Ҳақиқий донолик+ кўчада жар солади+.
Унинг овози майдонларда эшитилади+.
21 У гавжум кўчаларнинг бошида чақиради,
Шаҳар дарвозалари ёнида шундай дейди+:
22 «Эй жоҳиллар, қачонгача жаҳолатни яхши кўрасизлар?
Эй мазахчилар, қачонгача мазах қилишдан завқ оласизлар?
Эй нодонлар, қачонгача билимдан нафратланасизлар?+
23 Танбеҳимга қулоқ солинглар+.
24 Қанча чақирмайин, сизлар рад этавердингиз,
Қўлимни узатсам-да, ҳеч бирингиз эътибор бермадингиз+.
25 Ҳеч бир маслаҳатимга аҳамият бермадингиз,
Танбеҳимни ҳам қабул қилмадингиз.
26 Мен ҳам бошингизга мусибат тушганда
устингиздан куламан,
Қўрққан нарсангиз бошингизга тушганда+ сизларни мазах қиламан.
27 Қўрққан нарсангиз бўрондек,
Мусибатингиз қуюндек бостириб келганда,
Бошингизга қайғу ва ташвиш тушганда, сизларни масхара қиламан.
28 Ўшанда улар мени чақиришса ҳам, жавоб бермайман,
Мени роса излашса ҳам, топа олишмайди+,
29 Чунки улар билимдан нафратланишди+,
Яҳовадан қўрқишни хоҳлашмади+.
30 Улар маслаҳатимни рад этишди,
Танбеҳларимни назар-писанд қилишмади.
31 Шу боис, улар қилган ишларининг мевасини тотишади+,
Тузган режалари ичида бўғилиб қолишади.
32 Тажрибасизларнинг ўзбошимчалиги бошларига етади,
Нодонларнинг беғамлиги уларни ҳалок қилади.